Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

165. Кишининг ўз уйидаги ҳолати ва оила аъзоларига бўлган муносабати ҳақида

عَنْ الأَسْوَدِ قَالَ سَأَلْتُ عَائِشَةَ رضي الله عنها مَا كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَصْنَعُ فِي بَيْتِهِ قَالَتْ كَانَ يَكُونُ فِي مِهْنَةِ أَهْلِهِ تَعْنِي خِدْمَةَ أَهْلِهِ فَإِذَا حَضَرَت الصَّلاةُ خَرَجَ إِلَى الصَّلاةِ (أخرجه البخاري)

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Асвад ибн Язид айтади: Мен Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларида нима ишлар қилардилар, деб сўраганимда: «Оиласининг хизматида бўлар, намоз вақти бўлса намозга чиқар эдилар» деб жавоб берди.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ مَا مَسِسْتُ حَرِيرًا وَلا دِيبَاجًا أَلْيَنَ مِنْ كَفِّ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَلا شَممْتُ رِيحًا قَطُّ أَوْ عَرْفًا قَطُّ أَطْيَبَ مِنْ رِيحِ أَوْ عَرْفِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ (أخرجه البخاري)

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кафтларидан кўра мулойимроқ бўлган на ипак, на бошқа нарсани ушламадим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бўйидан кўра хушбўйроқ бирон ҳидни топмадим».

عَنْ أَنَسٍ قَالَ خَدَمْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَشْرَ سِنِينَ فَمَا قَالَ لِي أُفٍّ قَطُّ وَمَا قَالَ لِشَيْءٍ صَنَعْتُهُ لِمَ صَنَعْتَهُ وَلا لِشَيْءٍ تَرَكْتُهُ لِمَ تَرَكْتَهُ (رواه الترمذي)

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу дедилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўн йил хизмат қилдим, ул зот менга бирон марта «уф» демадилар, биронта қилган ишим учун: «Нега бундай қилдинг!», қилмаган ишим учун: «Нега қилмадинг!», демадилар.»

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْها قَالَتْ مَا ضَرَبَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَيْئًا قَطُّ بِيَدِهِ وَلا امْرَأَةً وَلا خَادِمًا إِلا أَنْ يُجَاهِدَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَمَا نِيلَ مِنْهُ شَيْءٌ قَطُّ فَيَنْتَقِمَ مِنْ صَاحِبِهِ إِلا أَنْ يُنْتَهَكَ شَيْءٌ مِنْ مَحَارِمِ اللَّهِ فَيَنْتَقِمَ لِلَّهِ عَزَّ وَجَلَّ (رواه مسلم)

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари билан Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан бошқа пайтда на бир аёлни ва на бир хизматкорни урдилар! Шахсиятларига нисбатан қилинган ишлардан асло ўч олмас эдилар. Фақат Аллоҳ ҳаром қилган ишларни қилинган пайтда Аллоҳ азза ва жалла учунгина интиқом олар эдилар.»

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ مَا عَابَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ طَعَامًا قَطُّ إِنْ اشْتَهَاهُ أَكَلَهُ وَإِلا تَرَكَهُ (متفق عليه)

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қачон таомни айбламаганлар. Агар хоҳласалар еганлар, хоҳламасалар емаганлар».

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّهَا كَانَتْ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي سَفَرٍ قَالَتْ فَسَابَقْتُهُ فَسَبَقْتُهُ عَلَى رِجْلَيَّ فَلَمَّا حَمَلْتُ اللَّحْمَ سَابَقْتُهُ فَسَبَقَنِي فَقَالَ: «هَذِهِ بِتِلْكَ السَّبْقَةِ» (أخرجه أبو داود)

Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу ано айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда бирга эдик, югуришда мусобақалашиб, мен у зотдан ўзиб кетдим. Кейинроқ тўлишган пайтимда яна мусобақалашдик, бу гал ўзиб кетдилар ва: «Бу галгиси аввалгиси билан тенг бўлди», дедилар.

Шарҳ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадонларида, оила аъзоларига нисбатан барча эргашиши лозим бўлган олий ахлоқ намунаси эдилар. Уйларида оилаларининг хизматларини адо этар, уларга нисбатан юмшоқкўнгил, сабр-бардошли эдилар, ҳатто ходимларни ҳам ҳадеб танқид қилавермас, аҳли оилаларининг кўнгилларини ёзишга ҳаракат қилар, сафарга чиққанларида уларнинг дилларига сурур бахш этиш учун мусобақалашиб турар эдилар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Хонадон аҳлига нисбатан кичиккўнгил бўлиш, уларга юмшоқ муомала қилиш, кўмаклашиш, ҳазил-мутоиба қилиб туриш лозим.
  2. Бу нарса эркак кишининг қадрини пасайтирмайди, аксинча, оширади. Чунки бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг феълларидан.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.