Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

22.2 Аллоҳ йўлидаги мужоҳиднинг ҳақ-ҳуқуқлари

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Қандай амал Аллоҳ йўлидаги жиҳодга тенглаша олади?», деб сўрлди. «Унга сизларнинг кучингиз етмайди», дедилар. Икки-уч марта қайта-қайта сўрашганида, ҳар гал: «Кучингиз етмайди», деб жавоб бердилар. Учинчи гал сўраганларида: «Аллоҳ йўлидаги мужоҳиднинг мисоли (кундузлари) рўзадор, (тунлари) Аллоҳнинг оятларини ўқиб намозда қоим бўлган, то Аллоҳ йўлидаги мужоҳид (уйига) қайтгунича намозу рўзадан тўхтамаган киши кабидир», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, эрим ғазотга чиқиб кетди. Қачон намоз ўқиса, намозига иқтидо қилардим, бошқа амалларига ҳам эргашардим. Энди то қайтиб келгунича мени унинг амалига етказадиган бир амални айтиб берсангиз», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «То эринг қайтиб келгунича тўхтовсиз намоз ўқишга, тинимсиз рўза тутишга, давомий равишда Аллоҳнинг зикрини қилишга қодир бўласанми?!», дедилар. «Бунга менинг кучим етмайди, ё Расулуллоҳ», деди аёл. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, агар шу ишга қодир қилинганингда ҳам, унинг амалининг ўндан бирига ҳам етолмаган бўлардинг», дедилар (Аҳмад ривояти, Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб: 1321).

Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳ йўлидаги мужоҳиднинг мисоли – ким Унинг йўлида жиҳод қилаётганини Аллоҳ яхши билувчироқ – рўзадор, намозда қоим, хушуъ қилувчи, рукуъ қилувчи ва сажда қилувчи киши мисолидадир» (Саҳиҳ сунан ан-Насоий: 2930).

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ йўлидаги мужоҳиднинг мисоли (чиққанидан тортиб) то (уйига) қайтиб келгунича кундузи рўзадор, кечаси намозда қоим бўлувчи киши мисолидир» (Аҳмад, Баззор, Табароний ривоятлари, Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб: 1322).

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Энг афзал одам ким?», деб сўраган эди: «Аллоҳ таоло йўлида жони ва моли билан жиҳод қилувчи мўмин», деб жавоб бердилар. «Ундан кейин ким?», деб сўради. «Тоғ дараларидан бирида Аллоҳга ибодат қилиб турувчи ва одамлардан ёмонлигини тиювчи мўмин», дедилар (Муттафақун алайҳ).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга одамларнинг манзилат-даражада энг яхшисини айтиб берайми?», дедилар. Биз: «Ҳа, ё Расулуллоҳ», дедик. «То ўлгунича ё ўлдирилгунича Аллоҳ йўлида отининг жиловидан маҳкам тутиб (жанг қилган) одам», дедилар (Саҳиҳ сунан ан-Насоий: 2409).

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёмат куни Аллоҳ наздида энг афзал жиҳод – олдинги сафга ташланган, ўлгунларича юзларини (орқаларига) ўгирмаган кишилар (жиҳодидир), ана ўшалар жаннатнинг олий-юқори хоналарида неъматлар ичида бўладилар, Раббингиз уларга боқиб туради, Раббингиз агар бир қавмга кулиб боқса, уларга ҳисоб-китоб йўқдир» (Табароний «Ал-авсат»да келтирган, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 2558).

Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Энг афзал жиҳод – оти (қилич зарбаларидан) сўйилган ва ўзининг қони оқизилган (иккиси ҳам жон берган) киши (қилган жиҳоддир)» (Аҳмад ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 552).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло Ўзининг йўлида чиққан кишига кафил бўлиб: «Уни фақат Менинг йўлимда жиҳод қилиш, Менга бўлган иймон ва пайғамбарларимни тасдиқлаш жиҳодга олиб чиққан бўлса, Мен уни ё жаннатга киритишга ё эса уйига ажру-савоб ё ўлжаларга эришган ҳолда қайтишига кафилман», дейди. Муҳаммаднинг жони Қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ йўлида олинган ҳар бир жароҳат қиёмат куни жароҳат етган пайтдаги кўринишида, ранги қон рангида, ҳиди мушк ҳидида бўлиб келади. Муҳаммаднинг жони Қўлида бўлган Зотга қасамки, мусулмонларга қийин бўлиб қолишини ўйламасам, Аллоҳ йўлида жангга чиққан биронта ҳам сарийя (гуруҳ)дан ҳеч қачон қолмаган бўлардим. Бироқ, барчаларини жангга ҳозирлаш имкониятим йўқ. Улар ўзлари ҳам имконият топишолмайди ва мен билан бирга жангга чиқишдан қолиш уларга оғир бўлади. Муҳаммаднинг жони Қўлида бўлган Зотга қасамки, истардимки, Аллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилсам, яна жанг қилиб, яна ўлдирилсам, яна жанг қилиб, яна ўлдирилсам!!!» (Имом Муслим ривояти).

Миқдом ибн Маъдий Кариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Шаҳид учун Аллоҳ ҳузурида олтита хислат бор: қони биринчи дафъа чиққан пайтдаёқ гуноҳини мағфират қилади, унга жаннатдаги ўрни кўрсатилади, дўзах азобидан паноҳ берилади, (қайта тирилиш кунидаги) катта даҳшатдан омонда бўлади, иймон либоси билан зийнатлантирилади, ҳури ийнга уйлантирилади, яқинларидан етмиш кишини шафоат қилдирилади» (Саҳиҳ сунан Ибн Можа: 2257).

Аллоҳ йўлидаги мужоҳидни жангга ҳозирлаган, унинг жиҳод қилишига жони ва моли билан ёрдам берган, ортидан унинг аҳли-оиласи ва мол-мулкига қараб турган киши ҳақида

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким Аллоҳ йўлидаги бир ғозийни (от-анжом, қурол-яроғ билан) жангга ҳозирласа, у ҳам ғазот қилибди. Ким ғозийнинг аҳли-оиласига яхши қараб турса, у ҳам ғазот қилибди» (Муттафақун алайҳ).

Ибн Можа Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким Аллоҳ йўлидаги бир ғозийни жангга ҳозирласа, унга ҳам ўша ғозийнинг ажрича ажр бўлади ва бу ғозийнинг ажридан бирон нарсани камайтирмайди» (Саҳиҳ сунан Ибн Можа: 2229).

Табароний ривоятида Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким Аллоҳ йўлидаги бир ғозийни жангга ҳозирласа, унга ўша ғозийнинг ажрича ажр бўлади, ким бир ғозийнинг аҳли-оиласига яхши қараб турса ёки унинг аҳли-оиласига инфоқ-эҳсон қилиб турса, унга ҳам ўша ғозийнинг ажрича ажр бўлади» (Табароний рвояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 2690).

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ғозийга ўзининг ажри бор, ғозийни жангга ҳозирлаган одамга эса ҳам ўзининг (қилган садақасининг) ажри, ҳам ғозийнинг ажри бордир» (Абу Довуд, Таҳовий «Ал-мушкил»да ва Аҳмад ривоятлари, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 2153).

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким ғазотга чиқмаса, ё бир ғозийни жангга ҳозирламаса, ё ғозийнинг аҳли-оиласига яхшилик билан қараб турмаса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга қиёмат келишидан олдин (яъни, шу дунёнинг ўзида) бир қаттиқ бало-офат етказади»[1] (Абу Довуд ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 2561).

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким ғозийнинг бошини сояласа, қиёмат куни уни Аллоҳ соялантиради, ким бир ғозийни то унинг ўзи мустақил ҳозирланадиган бўлгунича жангга ҳозирлаб турса, унга ўшанинг ажрича ажр бўлаверади» (Ҳокм «Мустадрак»да (2/89) келтириб: «исноди саҳиҳ ҳадис» деган, Заҳабий унга мувофиқ келган).

Уқба ибн Омир ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Албатта, Аллоҳ таоло бир ўқ сабабли уч кишини жаннатга киритади: яхшилик истаб ясаган ясовчисини, уни отганни ва уни узатиб турганни (Синдий: ёки сотиб олиб берганни)» (Саҳиҳ сунан Ибн Можа: 2267).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Аслам қабиласидан бўлган бир йигит: «Ё Расулуллоҳ, мен ғазотга чиқишни истайман, бироқ жангга ҳозирланиш имкониятим йўқ», деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фалончига бор, у жангга ҳозирланиб турган эди, касал бўлиб қолибди», дедилар. У ўша одамга бориб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизга салом айтдилар ва ғазот учун ҳозирлаган нарсаларинизни менга беришингизни айтдилар», деди. Шунда у аёлига: «Эй фалончихон, жанг учун ҳозирлаган нарсаларимни бу кишига беринг, ҳеч нарсани олиб қолманг. Аллоҳга қасамки, бирон нарсани ушлаб қолмасангиз шундагина сизга ана шу нарсаларнинг баракоти берилади», деди (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ йўлидаги мужоҳиднинг аҳли-оиласига яхши қарамайдиган киши ҳақида, мужоҳиднинг ҳаққи-ҳурмати ғоят улуғлиги хусусида

Бурайда ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мужоҳидлар аёлларининг жиҳодга чиқмаган кишиларга нисбатан ҳурматлари худди ўз оналарининг ҳурматидекдир. Жиҳодга чиқмаган қай бир киши бирон мужоҳиднинг аҳли-оиласига қараб турган бўлса ва улар ҳаққида хиёнат қилса, қиёмат куни у (мужоҳид) унга (даъвогар бўлиб) туради ва унинг амалидан ўзи истаганича олади, нима деб ўйлайсизлар?!» (Имом Муслим ривояти).

Бир ривоятда: «Унга: «Бунинг савобларидан истаганингча ол» дейилади. Шундай деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ўгирилиб қарадилар ва: «Хўш, нима деб ўйлайсизлар?!», дедилар»[2] (Имом Муслим ривояти).

Абу Довуднинг бир ривоятида: «Мужоҳидлар аёлларининг жиҳодга чиқмаган кишиларга ҳурматлари худди ўз оналарининг ҳурмати кабидир. Жиҳоддан қолган қай бир киши мужоҳидлардан бировига (аҳли-оиласида) кафил бўлиб қолган бўлса, қиёмат куни унинг рўпарасида тургизилиб: «Бу сенинг аҳлингга (қаровчи) кафил бўлиб қолган эди, энди унинг савобларидан истаганингча ол», дейилади (Саҳиҳ сунан Аби Довуд: 2180).

Насоийнинг бир ривоятида: «Қиёмат куни унга: «Бу одам сенинг аҳлинг ҳаққида хиёнат қилди, энди сен унинг савобларидан истаганингча ол», дейилади. Шундай деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига қарадилар ва: «Нима деб ўйлайсизлар, унинг ўзига савобларидан бирон нарса қолдирармикин?!», дедилар (Саҳиҳ сунан ан-Насоий: 2989, 2990).

Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли ва асҳобига салавоту саломлар йўлласин.

Хотима

Ислом бу ҳақ-ҳуқуқларни бундан 1400 йилдан ошиқроқ вақт илгари олиб келди. У пайтда ер юзида ўрмон қонуни ҳукм сурар, олам кучли кучсизни ейдиган, зўравон заифу нотавонни ўзига қул қиладиган одамий ваҳшийлар билан тўла ўрмон эди. У пайтда заиф инсонларга зўравонларнинг хоҳиш-истак ва зўрликлари қаршисида ҳеч қандай ҳуқуқ ҳам, ҳурмат-эътибор ҳам йўқ эди, инсоният ҳаётини тартибга солиб, бошқариб турадиган на бир қонун, на ахлоқий ўлчов ва асослар мавжуд эди, ёлғизгина зўрларнинг истак-хоҳишлари ахлоқий ўлчов ва меъёр вазифасини ўтарди. Шундай экан улар бу нафснинг истак-ҳохишларини қандай қондиришсин?! Инсонга ўзининг ва қилаётган ишларининг айбларини кўрсатиб берадиган ҳақиқий ахлоқий ўлчовлар бўлмаганидан кейин нафси аммора қандай қилиб қонсин?!

Ислом бу ҳақ-ҳуқуқ ва ахлоқий ўлчовларни келтирган пайтда бутпарастлик тўла маънода ер юзини эгаллаган ва унга тўла ҳукмрон эди. Унга қарши чиқиш ва уни инкор қилиш жунун ва ақлсизликнинг бир кўриниши бўлар, бутпараст мушриклар иттифоқ қилган қонун-қоида ва урф-одатларга қарши чиқиш деб ҳисобланарди.

Ислом бу ҳақ-ҳуқуқ ва ахлоқий ўлчовларни келтирган пайтда ҳақ-ҳуқуқлар, адолат, ҳақиқат, раҳм-шафқат борасидаги ўлчов ва меъёрлар ҳақида сўзлашнинг ўзиёқ кишини масхара, ҳақорат ва истеҳзога нишон қиларди, золим тоғутларнинг зулму тажовузларига сабаб бўларди.

Ислом бу ҳақ-ҳуқуқ ва ахлоқий ўлчовларни келтириб, инсонда яхшилик, ҳақиқат, адолат ва раҳм-шафқат маъноларини тирилтирди, бамисоли ёмғир суви ер юзидаги ифлосликларни ювиб, тозалаб кетгани каби у ҳам инсонни ёмонлик, куфр, фисқу фужур ва зулм кирликларидан тозалаган, уни ўзининг ҳақиқий тоза ва пок табиатига қайтарган руҳ (жон) ўрнида бўлди. Инсонга унинг нафсида яшириниб турган яхшиликларни кўрсатиб берди, бу ҳаётга келишидан бўлган ғоя-мақсадни унинг ёдига солди.

Ҳозирда башарият инсонийликка оид илм-фан майдонларида ҳамда инсон ҳуқуқлари борасида ўзи эришган улкан тараққиётлар ҳақида ҳар қанча бонг урмасин, барибир у – буни хоҳ эътироф этсин, хоҳ эътироф этмасин, бундаги фазлни исломга қайтарсин ёки қайтармасин – Ислом бундан 1400 йилдан ортиқроқ вақт илгари келтирган ҳақ-ҳуқуқ ва меъёр-ўлчовлардан фойдаланмоқда ва кўчирмоқда. Лекин, бу очиқ-равшан ҳақиқатни ўша ҳуқуқшунослар ва бу соҳада баҳс юритувчилар ичида – афсуски – жуда кўпчилик инкор қилади!

Ҳар бир инсофли ва оқил инсон у ҳақда тафаккур юритиши, эътибор ва аҳамият қаратиши лойиқ бўладиган муҳим бир савол ўз-ўзидан ўртага чиқади. Яъни, юқорида айтиб ўтилган нарсаларнинг ҳаммаси ўқиш-ёзишни билмайдиган, саводсиз киши бўлгани ҳолда мана шу ҳақ-ҳуқуқларни олиб келган зот – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг барҳақ пайғамбари эканига, у келтирган нарсалар ўзи тарафидан эмас, Аллоҳ таоло тарафидан келган ваҳий эканига далолат қилмайдими?!

Ҳозирги даврда башарият ўзининг барча халқаро ҳамда маҳаллий идора ва муассасалари билан бирга, ўзига берилган нуфуз қуввати ва таъсир кўрсатувчи воситалар билан бирга, инсоний ҳақ-ҳуқуқлардан биргина ҳақни ёки инсоний қонунлардан биргина қонунни ўрнатиш учун, унга одамларни қаноатлантириш ёки мажбурий равишда жорий қилиш учун ўнлаб йиллар керак бўлади. Бундан ташқари, одамларнинг бу қонун-қоида ва ахлоқий меъёр ва ўлчовларга риоя қилишларини кузатиб туриш учун ҳар бир кириш-чиқиш жойига, йўллар ва йўлаклардаги ҳар бир бурчакка минглаб яширин ва ошкора камералар ўрнатиш керак бўлади. Шунчалик бўлиб туриб ҳам, бу қонунлар ёки ўлчову меъёрлар халқаро расмий ҳайъат ва ташкилотлар тарафидан тан олинган ва расмийлаштирилган эканига қарамай, уларга риоя қилмайдиган ва уларга панжа орасидан қарайдиганлар уларга риоя қилувчилардан кўра анча кўп. Ҳолбуки, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиш ва ёзишни билмаганлари, бугунги инсоний ҳайъатлар ва муассасалалар эга бўлиб турган воситаларга эга бўлмаганлари ҳолда – Аллоҳнинг изни-иродаси билан – йигирма уч йил мобайнида ер юзида умуман ҳуқуқлар ва хусусан инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамда ушбу ҳуқуқ ва ўлчовларга риоя қилиш майдонида инсоният ва тарих йўналишини бутунлай ўзгартириб юборишга қодир бўлдилар. Миллионлаб инсонларни ушбу ҳуқуқ ва ўлчовларга воқеий ва амалий ҳаётларида риоя қилишдан олдин ўз нафсларида ва дилларида чин кўнгилдан риоя этадиган қилиб қўйишга қодир бўлдилар.

Мана шунинг ўзи ҳам ўқиш-ёзишдан бехабар бу киши Аллоҳнинг барҳақ пайғамбари эканига ва у зот бутун башарият учун инсон ҳуқуқлари ва олий ўлчовлари борасида ана шу жуда ҳам қисқа фурсат ичида амалга оширган ишлар фақатгина Аллоҳнинг ваҳийси билан қўллаб-қувватлаб турилган ва муваффақ қилиб турилган пайғамбардангина содир бўлиши мумкинлигига далолат қилмайдими, эй инсофли ўқувчи?!

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло рост айтади: «Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкраклардаги қалблар кўр бўлур» (Ҳаж: 46).

Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин. Дуоларимиз сўнггида оламлар Рабби бўлмиш Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз!

Ушбу китобга 25.02.1429 ҳижрий, 03.03.2008 йил душанба куни
тонг пайти сўнгги нуқта қўйилди. Унинг фазлу марҳамати билан барча яхши ишлар
камолига етадиган Аллоҳга ҳамду саноларимиз бўлсин.

Раббининг афву раҳматидан умидвор фақир Абдулмунъим Мустафо
Ҳалима (Абу Басир ат-Туртусий) Аллоҳ уни, ота-онасини, аҳли-оиласини ва барча
мусулмонларни мағфират қилсин.

Китобнинг таржимаси 30 Жумодул охир 1429 ҳижрий, 03/06/2008 йил
жумага ўтар кечаси ниҳоясига етди.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг марҳамати ила “Аллоҳ бандаларга
белгилаб берган ҳақ-ҳуқуқ ва мажбуриятлар”
номли ушбу китобимиз 29 Жумодул
Охир 1429 ҳ санада ниҳоясига етди.

* * *

[1] Ҳадис мазмунига кўра, мусулмон киши уч ишдан бирини танлаши: ё ўзи жиҳод қилиши, ё бир мужоҳидни жангга ҳозирлаши, ё эса мужоҳиднинг аҳли-оиласига яхшилик билан қараб туриши лозим. Агар бу ишлардан ҳеч бирини қилмайдиган бўлса, ўлимидан аввал бошига келадиган, ҳажми, тури, асорати қандай бўлишини Аллоҳнинг ўзи биладиган бирон бало-офатни кутаверсин, ўшанда фақат ўзидан ўпкаласин!

[2] Қиёмат куни ҳақ-ҳуқуқлар савоб ва гуноҳлар шаклида адо этилади. Мазлум ўзига зулм қилган кишининг савобларидан кўрган зулмига яраша олади, унинг савоблари етмаса, мазлумнинг гуноҳларидан олиниб, золимга юкланади.

Уммат бошига бало бўлган тоғут-золимлар ва уларнинг лайчаларининг зулми шу
даражага етдики, улар мужоҳидларнинг аёллари ва фарзандларига қаттиқ зуғум
қилишади, уларга ёрдам сифатида келаётган бир бурда нонни ҳам келтирмасликка зўр
бериб уринишади, хайр-саховат ва эҳсон қўлларининг улар томон узалиши йўлини
тўсишади! Уларнинг қамалларини ёриб ўтмоқчи бўлган эҳсонкорларни
“террорчиларнинг оилаларига ёрдам кўрсатди” деган айб билан жавобгар қилиб,
жазоларга тортишади! Ундай кимсаларга қиёмат куни қанчалик ҳалокат ва аламли
азоблар борлигини Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи билади!

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.