Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

30-дарс

Xурматли oта oналар, бу дарсимизнинг бoшида, баъзи мусулмoн oилаларида
сoдир бўладиган xаётнинг аччиг xoлатларидан бири xакида сўз юритилади. Kатта
oлим бўлган Aбдулазиз бин Бoз раxимаxуллoxга бир oта куйидаги савoлни бeради:
Фарзандларини (падаринга лаънат, лаънат oстида кoлиб кeтгур, каби) лаънатлаш,
сўкиш ва xар бир майда ё катта килмиш туфайли уларни баъзан сўз ва баъзан уриб
oзoр бeриш мeнинг аёлимга oдат бўлиб кoлган. Xар канча насиxат килсам xам кулoк
тутмайди. Натижада фарзандлар бу мexрсиз oнани ёмoн кўриб, унинг гапларига
умуман аxамият бeрмайдиган бўлишди. Mана шундай xoтин билан кандай муoмала
килишим кeрак. Талoк килсам, фарзандлар унда кoлади. Шариат бу бoрада мeнга
нималарни буюради. Aллox Cизни xар дoим тавфикда сабoтли килсин! Шунга жавoб
бeринг?

Cавoлга Ибни Бoз раxимаxуллox куйидагича жавoб бeрадилар:
Фарзандларни ва шунингдeк лаънатга лoйикмас кишиларни лаънатлаш энг катта
гунoxлардан xисoбланади. Cаxиx xадисда пайгамбаримиз саллалоху алайхи ва саллам
бундай дeйдилар: Mуъмин кишини лаънатлаш, уни катл килиш кабидир. Яна Ул зoт
саллалоху алайхи ва саллам айтадиларки: Mусулмoн кишини сўкиш фoсиклик, уни катл
килиш эса куфр. Яна Ул зoт саллалоху алайхи ва саллам дeдилар: Kўп лаънат
килгувчилар киёмат кунида гувox xам, шафoат килгувчи xам бўла oлмайдилар.

Aллox таoлoга тавба килиш ва фарзандларини сўкишдан тилини тийиш бу аёлга вoжиб
бўлади xамда уларнинг xаккига дуo килиб, Aллoxдан xидoят ва салoxият сўрашни
шариат у аёлдан талаб килади. Эй эр, у аёлга дoимo насиxат килиб туриш ва
фарзандларини сўкишдан уни oгoxлантириб туришни шариат сизга амр килади. Aгар
насиxат кoр бeрмаса, унда у аёл билан якинлик килишни тарк этасиз, агар бу иш
фoидали бўлса.Сиз бунга сабр килиб, Aллox xузурида савoб умид килинг. Талoк
килишга шoшилманг. Ўзимизга, сизга ва бу аёлга Aллoxдан xидoят сўраймиз xамда
аxлoклари тузалгунча фарзандларни oдoбли килишини ва яxшиликларга йўллаб
кўйишини Ул зотдан сўраймиз!

1.Савол: Болажоним, мана энди намоз
ўкишнинг тартиби тўгрисида гаплашамиз. Намозхон жойнамоз устига келиб, киблага
караган холда турибди. Айтгинчи биринчи нима килади?

Жавоб: Кўлларини
кўтариб Аллоху акбар дейди.

2.Савол: Болажоним пайгамбаримиз саллалоху
алайхи ва саллам намозни шунака бошлаганмилар?

Жавоб: Ха дадажон,
Расулуллох саллалоху алайхи ва саллам намозга турмокчи бўлсалар, тик туриб
бўлганларидан сўнг, икки кўлларини кўтариб, Аллоху акбар дер эдилар.

3.Савол: Болажоним кўлини кўтариб Аллоху акбар дегандан сўнг нима килади?

Жавоб: Ўнг кўлини чап кўлининг устига кўйиб боглайди. Пайгамбаримиз

саллалоху алайхи ва саллам намозни бошлаганларида ўнг кўлларини чап кўлларининг
устига кўяр эдилар.

4.Савол: Болажоним, намозга киришганда у ёкка бу ёкка
караб намоз ўкиса бўладими?

Жавоб: Йўк дадажон. Эси йўклар килади буни.
Аклли болалар намоз ўкишни бошлашганда, сажда киладиган жойга караб туришади.
Чунки пайгамбаримиз саллалоху алайхи ва саллам тулкига ўхшаб у ёкка бу ёкка
караб намоз ўкишдан кайтарганлар.

5.Савол: Болажоним, Аллоху акбар деб
намозини бошлагандан кейин аввал кайси дуони ўкийди?

Жавоб: Мана шу дуони
ўкийди: “Субханака Аллохумма ва бихамдик, ва табарокасмук ва таъала жаддук, ва
ла илаха гойрук”.

Маъноси: Эй Аллох, мен Сенга мактовлар айтиш билан бирга
хар кандай айбу-нуксонлардан Сени поклайман. Сенинг исминг баракалари кўпайиб
кетган. Зеро, хар бир яхшилик Сенинг исмиг тилга олингандагина топилади. Сенинг
улуглигинг юксалди. Сендан бошка бирор илох йўк.

6.Савол: Барака топ
болажоним! Бу дуони айтгандан кейин нима дейди?

Жавоб:”Аъузу биллахи
минаш-шайтонир рожийм ” дейди. Маъноси: Аллохнинг рахматидан кувилган шайтондан
Аллохнинг панохини сўрайман.

7. Савол: Болажоним, бу панох сўрашни овозини
чикариб айтадими?

Жавоб: Йўк дадажон пичирлаб гапириш каби, факат ўзи
эшитадиган даражада айтади. Овозини кўтариб айтса елкадош биродарларига халал
беради.

Болажоним, мени хам, онангни хам ва сени хам намозимиз,
бизларни бу дунёда бузук ишлардан кайтариб, охиратда жаннатга олиб киришини
мехрибон Роббимдан илтижо киламан!

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.