Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

328. Аллоҳни ёдда тутинг, У сизни ёдда тутади

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما قَالَ كُنْتُ خَلْفَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا فَقَالَ: «يَا غُلامُ إِنِّي أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ احْفَظِ اللَّهَ يَحْفَظْكَ احْفَظِ اللَّهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلِ اللَّهَ وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللَّهِ وَاعْلَمْ أَنَّ الأُمَّةَ لَوْ اجْتَمَعَتْ عَلَى أَنْ يَنْفَعُوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَنْفَعُوكَ إِلاَّ بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ لَكَ وَلَوْ اجْتَمَعُوا عَلَى أَنْ يَضُرُّوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَضُرُّوكَ إِلاَّ بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ عَلَيْكَ رُفِعَتِ الأَقْلامُ وَجَفَّتِ الصُّحُفُ» (أخرجه الترمذي).

وفي رواية: “احْفَظ الله تَجِدْهُ أَمامَكَ، تَعَرَّفْ إلَى الله فِي الرَّخاءِ يَعْرِفْكَ فِي الشِّدَّةِ، وَاعْلَمْ أَنَّ ما أَخْطَأَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُصِيبَكَ وَما أَصابَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُخْطِئَكَ، وَاعْلَمْ أَنَّ النَّصْرَ مَعَ الصَّبْرِ وَأَنَّ الْفَرَجَ مَعَ الْكربِ وَأنّ مَعَ الْعُسرِ يُسرًا”

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Бир куни мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида эдим, менга айтдиларки: «Эй болам, мен сенга бир неча калималарни таълим бераман. Аллоҳни ёдда тут, сени Аллоҳ ёдда тутади, Аллоҳни ёдингда тут, У зотни рўпарангда топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра, агар ёрдам истасанг Аллоҳдан иста. Билгинки, бутун уммат агар сенга фойда етказамиз деб тўпланишса, Аллоҳ сенга ёзган нарсадан бошқа бирон нарса билан фойда етказиша олмайди. Агар сенга зарар етказиш учун тўпланишса, Аллоҳ сенга ёзган нарсадан бошқа бирон нарса билан зарар етказиша олмайди. Қалам (то қиёматгача бўладиган нарсаларни) ёзиб бўлган ва саҳифалар қуриган» (Имом Термизий ривояти).

Бир ривоятда: «Аллоҳни ёдда тут, У зотни рўпарангда топасан. Енгиллик пайтда Аллоҳга танилиб ол, У машаққат пайтда сени танийди. Билгинки, сенга етмаган нарса сенга асло етиши мумкин эмас, сенга етган нарса эса асло сендан ўтиб кетиши мумкин эмас. Билгинки, ғалаба сабр билан, роҳат эса кулфат билан биргадир, ҳар бир машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир».

Шарҳ:

Ушбу улуғ ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиваччалари Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога қилган улуғ насиҳатни ўз ичига олган. У зот унга Аллоҳни Унинг буйруқларини қилиш ва қайтариқларидан тийилиш, У белгилаб қўйган чек-чегараларни риоя қилиш билан таниш лозимлигига, Унинг назоратини ҳис қилиш ва Ундан қўрқиш кераклигига йўлладилар. Ким Аллоҳни ёдда тутса, Аллоҳ унинг диний ва дунёвий манфаатларини асрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча ишларда Аллоҳдан ёрдам сўрашга буюрдилар, сўнг муҳим бир асосни, яъни Аллоҳга таваккул қилиш, бандага Аллоҳ ёзган нарса албатта бўлишига ва бандадан буриб қўйган нарса ҳар қанча сабабларини қилмасин, асло унга етмаслигини билдирдилар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Аллоҳнинг буйруқларини қилиш ва қайтариқларидан тийилиш билан У зотни ёдда тутган кишини Аллоҳ ҳам ёдда тутади ва асрайди;
  2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг Ўзигагина суянишга ва ёрдамни фақат Унинг Ўзидан сўрашга буюрганлар.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.