Исми замон ва исми макон

Иш-ҳаракатнинг бажарилган ўрни ёки вақтини ифодалаш учун ўша феълдан ясалган от исми замон ва макон деб аталади.

Мимли масдар, исми олат, исми тафзил

2893 марта кўрилган

Мим билан бошланган масдарлар масдари мимий деб аталади. У сулосий мужаррадда مَفْعَلٌ вазнида келади: مَصْدَرٌ (қайтмоқ), مَسْمَعٌ (эшитмоқ), مَبْدَأٌ (бошламоқ) каби.

Сулосий мужарраддан бошқаларда эса исми мафъули вазнида келади: مُكْرَمٌ , مُدَحْرَجٌ , مُتَدَحْرَجٌ каби.

Исми олат

Бир ишни бажаришда ишлатиладиган қурол ва асбоб номи исми олат дейилади. Исми олат сулосий мужаррадда مِفْعَلٌ , مِفْعَالٌ ва مِفْعَلَةٌ вазнларида келади: مِسْطَرٌ , مِفْتَاحٌ ва مِكْنَسَةٌ каби.

Феъли амр

2537 марта кўрилган

Феъли амр икки қисм: ломсиз амр ва ломли амр. Ломсиз амр маълум феъли музореънинг олти мухотаб сийғасидан икки амал билан ясалади:

1-амал – калиманинг охирига қаралади:

а) охирги ҳарф саҳиҳ бўлса сокин қилинади: تَضْرِبُ → تَضْرِبْ каби.

б) охирги ҳарфдан олдингиси иллат ҳарфи бўлса, уни олиб ташланади: تَقُولُ → تَقُلْ .

ж) калиманинг охирги ҳарфи иллат ҳарфи бўлса, уни олиб ташланади: تَرْمِيُ → تَرْمِ каби.

д) калиманинг охири ташдидли бўлса айни заммали бобдан (يَفْعُلُ ) бўлса, тўрт хил ўқишлик жоиз: تَشُدُّ – تَشُدَّ – تَشُدِّ – تَشْدُدْ каби.

Исми фоил

2664 марта кўрилган

Исми фоил – иш-ҳаракатни қилувчи маъносидаги исмдир. Исми фоил сулосий мужаррадда فاعِلٌ вазнида бўлади: ضارِبٌ ваقاتِلٌ каби. Сулосий мужарраддан бошқа боблар исми фоили музореъ феълидан ясалади.

Маълум феъли музоре, мажҳул феъли музоре

2819 марта кўрилган

Музореъ – ҳозирги-келаси замон феълидир. Феъли музореъдан тушунилган иш-ҳаракат шу сўз айтилган замонда бажарилаётганини ёки кейин бажарилишини англатади.

Феъл: Маълум феъли мозий, мажҳул феъли мозий

3060 марта кўрилган

Феъл – иш-ҳаракатни, унинг қилинган замонини ва фоилини (қилувчи шахсни) англатган калимадир. Иш-ҳаракатнинг бажарувчиси аниқ бўлиш-бўлмаслиги эътибори билан феъл иккига – маълум ва мажҳулга бўлинади. Маълум феълнинг фоили муфрад, тасния, жамъ шаклида келиши, шунингдек мутакаллим, мухотаб ва ғоиб бўлиши, музаккар ва муаннас жинсида бўлиши мумкин.

Муфрад – бирлик, тасния – иккилик, жамъ – кўплик шаклларидир. Мутакаллим – сўзловчи (1-шахс – мен, биз), мухотаб – тингловчи (2-шахс – сен, сиз), ғоиб – ўзга (3-шахс – у, улар)ни англатади.

Иштиқоқ, жомид ва масдар исмлар

3840 марта кўрилган

Бир калимадан асли маънода унга яқин бўлган хилма-хил сўзларни ясашга иштиқоқ дейилади. Масалан: كتابة дан كاتب , مكتوب , كَتَبَ , مَكتَب каби сўзларни ясаш мумкин.

Ундан бирор калима иштиқоқ қилинмайдиган исмга жомид исм дейилади. رَجُلٌ ва فَرَسٌ каби.

Масдар иш-ҳаракат маъносини англатган исмдир. Ўзбек тилида иш-ҳаракат номлари «моқ» ёки «иш» қўшимчалари биан тугалланади: ёзмоқ, ўтириш каби.

Ясама сўзлар асосан масдардан иштиқоқ қилинади.

Исм ва феъл турлари

4547 марта кўрилган

Исм ва феъллар ушбу етти турдан бирига мансуб бўлади: саҳиҳ, музоъаф, мисол, ажваф, ноқис, лафиф, мултавий.

Саҳиҳ (соғ) аслий ҳарфларидан бирортасииллат ҳарфи бўлмаган ва иккита ҳарфи бир хил бўлмаган исм ё феълдир. Масалан: ضَرْبٌ → فَعْلٌ вазнида, ضَرَبَ → فَعَلَ вазнида.

Иллат ҳарфлари учта: و ا ي (вов, алиф, ё).

Агар калиманинг ف (фо)си ўрнида ҳамза бўлса маҳмузул фо (фоси ҳамзали) дейилади. Масалан: اَبَرَ → فَعَلَ вазнида.

Агар ҳамза ع (айн)нинг ўрнида бўлса маҳмузул айн (айни ҳамзали) дейилади.

Калима,вазн

9500 марта кўрилган

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ўзидан бирор маъно англатган сўзга араб тилида калима дейилади. Араб калималари уч қисмдан иборат:

Исм: رَجُلٌ каби. Феъл: ضَرَبَ каби. Ҳарф: مِنْ ва عَنْ каби

Исм ўзи уч қисмдир:

Сулосий (уч ҳарфли): زَيْدٌ каби. Рубоъий (тўрт ҳарфли): جَعْفَر каби. Хумосий (беш ҳарфли): سَفَرجَل каби.

Феъл икки қисмдир: Сулосий (уч ҳарфли): ضَرَبَ каби. Рубоъий (тўрт ҳарфли): دَحرَج каби.

Ҳарф икки қисм бўлиб, ҳарфи аслий (ўзак ҳарфи) ва ҳарфи зоида (қўшимча ҳарф)дан иборат. Араб тилида аслий ва зоида ҳарфлар орасини ажратиш учун махсус ўлчов – – вазн қабул қилинган.