Жаноҳ ут-толиб

جناح الطالب
(Араб тили сарф фанидан дарслик)
Раҳматуллоҳ Расулжон ўғли

Муаллифдан
Ҳурматли ўқувчим! Илм чўққиларига парвоз этишинг учун толмас қанот бўлсин деган тилак билан бу дарсликка “Жаноҳ ут-толиб” (Толибнинг қаноти) деб ном қўйдим. Арабча ёки форсча ёзилган “Муъзий”, “Занжоний”, “Шофия”, “Мароҳ ул-арвоҳ”, “Тафсили акмалий” ва “Бидон” каби қийин дарсликларни аввал иборатини тўғри ўқиш ва таркибини аниқлаш меҳнати ва кейин таржима қилиш машаққатидан сени озод қилдим. Лекин, бу деган сўз шу дарсликни бир кўриб чиқсанг ўзи кифоя деган маънода эмас.