Eng go’zal qissa

Mundarija

Ajoyib tushAkalarning hasadiYa`qub huzuridaO`rmondaOta huzuridaYusuf quduqdaQuduqdan saroygaVafodorlikZindondagi nasihatYusufning hikmatiTavhid haqidagi nasihatTushning ta`biriPodshohning tushiPodshoh Yusufga odam jo`natdiYusuf tekshirishni talab qildiXazinadorlik boshidaYusufning akalari keldiYusuf va akalar o`rtasidagi suhbatYa`qub va o`gillari o`rtasidagi suhbatBinyamin Yusuf huzuridaYa`qub tomonSir fosh bo`ldiYusuf Ya`qubga e`lchi yubordiYa`qub Yusufning huzuridaChiroyli xotima

Ҳуд алайҳиссалом қиссаси: Бўрон

1. Нухдан сўнг

Орадан кўп йиллар ўтди. Нух алайхис-саломнинг авлоди ернинг турли бурчакларига сочилиб кетди. Мана шундай кавмлардан бири Од кавми эди. Метиндек бакувват бу одамлар хеч кимдан кўркмас ва сира маглуб бўлмас эдилар. Аксинча бошкалар доим улардан кўркиб-хавфсираб юрарди.

Аллох таъоло Од кавмини хамма нарсада тўкис килганди.

Уларнинг кўй-кўзилари, туя-отлари чор-атрофдаги водийларни тутиб кетганди.

Од кавми серфарзанд эди.

Уларнинг уйи доим тўлиб турарди. Од кавмининг чорваси даштга ёйилган вактда жуда гўзал манзара хосил бўларди.

Эрталаб кўчаларни тўлдириб болалари ўйнаётганини кўрсангиз хавасингиз келарди.

Од кавми жойлашган ер бог-роглар, булоклар сероб бўлган хушманзара бир жой эди.

2.

Шуайб алайҳиссаломнинг қиссаси

1 — Ўтган қиссаларга бир назар

Азиз болалар, сиз Иброҳим, Юсуф, Нуҳ, Ҳуд ва Солиҳ алайҳимуссалом қиссаларини ўқиб чиқдингиз. Бундан ташқари, Мусонинг ҳам узун ва муфассал қиссасини ўқидингиз. Сизлар бу қиссаларни шавқу рағбат билан ўқиб чиқдингиз. У қиссалар сизнинг қалбингизга энг севимли қиссалар қаторида ўрнашди, уларни қалбларингиз қабул қилиб, тилларингиз равон сўзлайдиган бўлди. Одамлар сизларнинг бу қиссаларни кичик укаларингиз, ота-оналарингиз ва акаларингизга мароқ ва ҳаяжон билан айтиб бераётганингизга гувоҳ бўлмоқдалар.

2— Ҳақиқат ва ботил ўртасидаги кураш қиссаси

Шубҳасиз, у қиссалар шавқли ва таъсирли эди.

Довуд ва Сулаймон алайҳимассаломлар қиссаси

Юқорида эслатиб ўтганимиздек Қуръон Карим Аллоҳнинг азоблари, пайғамбар ва набийлар ўзлари юборилган қавмлар тарафидан дуч келишган рад етиш, масхара, таҳқир ва қувғинлар ва бу қавмламинг бошига пайғамбарларини рад етгани, рнасхара ва таҳқир қилгани, уларга қарши макру ҳийла ва ҳатто ўлдириш учун режалар қилгани сабабли келган азоб-уқубат, ҳалокат ва вайронагарчиликларни баён қилиш билан чекланмаган.

1 — Қуръон Карим Аллоҳнинг неъматлари ҳақида сўз юритади

Қуръон Карим Аллоҳ таолонинг баъзи пайғамбарларига берган буюк неъматлари ҳақида гоҳо қисқача, гоҳо муфассал сўз юритган.

Мусулмон боланинг китобчаси

Эътикод, тарих, ибрат, одоб
(Мактаб ёшидаги болалар учун илк Ислом дарслари)
Хассон ибн Собит
1424 х. – 2003 м.

Ота-оналар ва устозларга
Фарзандимиз ёшлигидан бошлаб эътикодли, билимли, одобли, ва гайрат-шижоатли бўлиб усиши учун унга кандай тарбия бермогимиз керак? Болага гўдаклик чогида нималарни ўргатиш лозим? Бунинг учун кайси адабиётларга мурожат килсак бўлади? Табиийки, бу саволларнинг жавоби жуда хам ўнгай эмас. Болажонларнинг исломий кутубхонаси хали анча кашшок. Кўлингиздаги китобча шу муаммони хал килиш йўлидаги кичик бир кадамдир.

Озодалик

Эй фарзанд, агар жисминг ўсиб улғайишини, баданинг соғлом бўлишини, ақлинг ўткир ва қалбинг хушнуд бўлишини истасанг, қуйидаги насиҳатларга қулоқ сол:

1. Қишда ҳар ҳафтада камида икки марта иссиқ сув билан, ёзда эса ҳар куни бир марта совуқ сув билан ҳаммом қил.

2. Ухлашдан аввал ва уйқудан турганингдан кейин юзинг, қўлларинг ва оёқларингни юв. Доим беш вақт намозни ўз вақтида ўқи. Чунки намоздан олдин таҳорат қилиш бир кунда бир неча маротаба шу аъзоларнинг тоза бўлишига сабаб бўлади.

3. Одамлар олдида кўзинг, қулоғинг ёки бурнингни ўйнаб кавламагин. Чунки бу амал шу аъзоларга зарар беради ва одамларни сендан нафратлантиради.

Ийсо ибн Марям алайҳиссолату вассаломнинг қиссаси

1— Мўжизавий қисса
Ийсонинг даври келди. У пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан аввалги пайғамбарларнинг сўнггисидир.

Ийсо алайҳиссолату вассалом қиссасида Аллоҳнинг ғолиб иродаси, мутлақ қудрати ва нозик ҳикмати намоён бўлди. Ийсо алайҳиссаломнинг барча ишлари мўжиза эди. Унинг туғилиши мўжиза бўлди, ақлларни ҳайратга солди, табиий қонунлар бекор бўлди. Табиий қонунларга улуғ илоҳдек иймон келтирганларга, тажриба, кўриниб турган нарсалар ҳамда тиб ва табиат қонунларини ўзгармас деб қатъий ишонадиганларга Ийсонинг мазкур қонунларга зид равишда туғилишига иймон келтириш ва уни тасдиқлаш жуда оғир бўлди.