Қадр кечаси

Бисмиллахир Рохманир Рохим

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллох таъолога хамду санолар, пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавoту саломлар бўлсин.

Мухтарам ва азиз диндошлар, куни кеча рамазон киришини завк билан кутиб олгандик. Мана бугун эса унинг кўпи кетиб ози колибди. Хаш-паш дегунча рамазон тугаб хайит хам келиб колади. Хаммангизга маълум рамазон ойи ойларнинг энг улуги бўлганидек, бу ойнинг хам кеча ва кундузларининг фазилатли ва улуглари бор. Улар рамазоннинг охирги ўн кунлиги. Уларнинг фазилати шу кечаларда яширинган «Лайлатул кадр-Кадр кечаси» сабаблидир. Кадр кечасининг кадрини куйида зикр килинадиган оят ва хадисларни тааммул килган киши англаб етади.

Арафа ва ҳайит кунларини қандай ўтказамиз?

Мусулмон биродарим, муслима синглим;

Арафа кунига қандай тайёргарлик кўрдингиз?

Бу кун Аллоҳ таоло Арафот аҳли билан фаришталарга фахрланиб, мақтанадиган кун.

– Бу кун дўзахдан озод қилиш куни.

– Бу кунда Аллоҳнинг бандаларига берган раҳматини кўриб шайтон эзилиб, ҳасрат чекадиган кун.

– Бу кун Раҳмат ва гуноҳлар кечириладиган кун.

– Бу кун тавба, йиғи, Аллоҳга ёлбориб кўз ёш тўкадиган кун.

– Бу кун дуо қилинадиган ва дуо ижобат бўладиган кун.

– Бу кун Аллоҳ таоло динни комил қилган, бу умматга неъматини тўла қилган ва уларга Исломни дин деб рози бўлган кун, Аллоҳ таоло айтади: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим

«Ат-Тасҳилуз-зарурий лимасаилил-Қудурий» дан

 Ҳаж китоби

Муаллиф: Муҳаммад Ошиқ Илоҳий

Таржимон: Абу Умар ал-Маданий

1.    Савол: Араб тили ва Ислом шариатида ҳаж деб нимага айтилади?

Жавоб: Араб тилида ҳаж деб, улуғ жойни зиёрат қилишга айтилади. Шариатда эса махсус жойни маълум вақтда махсус амалларни қилиш учун зиёрат қилишга айтилади. Қуйида иншоаллоҳ буларнинг барчасини батафсил билиб оласиз.

2.    С: Исломда ҳаж қилишнинг ҳукми нима?

Ж: Ҳаж ислом арконларидан бири бўлиб, унинг фарзлигини инкор қилган киши кофир бўлади.

Абу Заррга берилган 7 насиҳат

Имом Аҳмад «Муснад»да саҳиҳ санад билан келтирган ҳадисда Абу Зар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар:

Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени етти нарсага буюрганлар:

Мискинларни дўст тутишга ва уларга яқин бўлишга;
Дунёвий ишларда ўзимдан қуйи одамларга қарашга, ўзимдан юқориларга қарамасликка;
Қариндошларим юз ўгирсалар-да улар билан борди-келди қилишимга;
Бировдан бирон нарса сўрамасликка;
Аччиқ бўлса-да ҳақни гапиришга;
Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка;
«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни кўп айтишга, зеро бу калималар аршнинг остидаги хазинадан олинган.

Кексаликда рўза тутган киши

Аҳнаф ибн Қайсга: «Сиз ёши улуғ мўйсафид одамсиз, рўза тутиш сизни толиқтириб қўяди» дейилганда: «Мен буни узоқ сафар учун йўл озуқаси қилиб олаяпман, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тоатида сабр қилиш У зотнинг азобига сабр қилишдан енгил» деб жавоб берди.

Ибн Аббос гунохкорлар ҳақида

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу деди:

Эй гуноҳга қўл урувчи! Сен унинг ёмон оқибатларидан ҳаргиз омонда эмассан!

Гуноҳ қилатуриб, ўнгу сўлингдаги кишилардан ҳаё қилмаслигинг қилган гуноҳингдан ҳам каттароқдир.

Аллоҳ ўша гуноҳингни нима қилишини (кечирадими ё йўқми) билмай туриб кулишинг гуноҳдан ҳам каттадир.

Бир гуноҳни қилиш имкониятини қўлга киритганинг учун хурсанд бўлишинг қилинган гуноҳдан ҳам каттароқдир.

Бир гуноҳни қила олмаганингдан қайғуришинг ўша гуноҳни қилгандан ҳам каттароқдир.

Гуноҳ қилар экансан, эшик пардасини қимирлатган шамолдан хавфсирашинг, бироқ Аллоҳ кўриб турганидан юрагинг қалтирамаслиги ўша қилган гуноҳингдан ҳам каттароқдир.

Қуриб кетгур!