Фарзандингиз муборак!

Муаллиф: Абдулмалик Қосим
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Қанча-қанча бепушт эркак ва аёллар бўлишига қарамай, Сизга туғадиган рафиқани насиб этган ва сизни ўзидан кейин зурриёт қолдирадиган кишилардан қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Зеро, пуштли рафиқа ва фарзанд катта неъматлардан биридир. Аллоҳ таъоло: “Бойлик ва фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир” (Каҳф: 46)- деди. Шунинг учун ҳам, туғилган фарзанд ҳоҳ ўғил, ҳоҳ қиз бўлсин Аллоҳнинг неъмати ўлароқ кўриб, шукроналар айтиб, севининг. Муҳими, гўдак соғлом ва аъзолари бус-бутун бўлсин.

БАХТЛИ ҲАЁТ САРИ…

Муаллиф: Айман Асъад Абдуҳ
Ислом Нури веб саҳифаси таҳрири остида нашр қилинди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Аллоҳга ҳамду санолар, анбиёлар хотамига салоту саломлар бўлсин!

Соддагина, исроф ва ғайридинларнинг мункар урф-одатларидан холилиги билан ажралиб турадиган исломий никоҳ маросими тугагач, келин-куёв ўзларига ажратилган хонага кириб кетади. Куёв ўнг қўлини келиннинг бошига қўйиб, қуйидаги маъсур дуони ўқийди:

اللًُُهُمَّ اِنِّي أَسْاَُْلكَ خَيْرَهَا وَ خَيْرَمَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ وَ أعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا

وَ شَرِّمَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ.

«Эй Аллоҳим, мен Сендан унинг ва унга (туғма) табиат қилиб берган нарсангнинг яхшилигини сўрайман.

Аёл эрининг жинсий аъзосини оғзига солиши ёки эр аёлининг жинсий аъзосини ўпиши жоизми?

Савол-жавобни ўқишингиздан олдин маълумингиз бўлсинким, биз бу савол-жавобни ўқувчиларимизнинг қизиқишлари ва фойдали талаби илмга бўлган ҳимматларини синаш учун қўйдик. Сайтимизда қўйиб борилаётган Аллоҳнинг гўзал исмларининг маънолари ҳақидаги дарсликнинг аввали Аллоҳ исми ҳақидаги мақола 22 кунда 127 марта кўрилган. Агар сиз ана шу 127 кишидан бири бўлсангиз Аллоҳга ҳамд айтинг акс ҳолда динингизда сиз учун фойдалироқ бўлган илмга интилинг! 

Савол:

Аёл эрининг жинсий аъзосини оғзига солиши ёки эр аёлининг жинсий аъзосини ўпиб-ялаши мумкинми?

Жавоб:

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!

Эр-хотин бир-бирининг танасидан лаззатланиши жоиз. Аллоҳ таоло: “Хотинларингиз сизларнинг экинзорингиздир.

Қайси қариндошим алоқамга ҳақлироқ?

• Қариндошлар билан алоқа қилиш фарз. Унинг энг юқориси баданий ва моддий алоқа, энг қуйиси хатлашув ва салом айтиб юбориш. Қариндош қанчалик яқин бўлса, энг юқори алоқага ҳақлироқ бўлади. Агар узоқ бўлса, энг қуйи алоқа кифоя қилади.

• Алоқа қилиш фарз бўлган қариндошлар бир неча даражада бўлиб уларнинг энг юқориси улар билан турмуш қуришинг ҳаром бўлганлари, сўнгра уларнинг узоқлашига қараб алоқа ҳам енгиллашаверади. Ҳадисда келган: “Онанг, отанг, опа-синглинг ва ака-уканг, сўнгра улардан узоқларига алоқа қил” Имом Насоий ривояти.

• Эмикдошлар, эр ва хотиннинг қариндошлари алоқа қилиш фарз бўлган қариндошлар жумласига кирмайдилар. Уларга озор бермасликка тиришмоқ керак.

Фаровонлик неъматми ё ниқмат*?

Одамлар учун яшаш қулайликлари қанча кўпайса, улар дунё халқлари билан қанча кўп алоқа қилсалар, уларга ёмонлик эшиклари шунча кўп очилади. Дабдаба ва фаровон ҳаёт инсонни бузади. Чунки инсон дабдабага ва жасадини яйратишга эътибор қаратса, қалбини парвариш қилишни эсдан чиқаради. Унинг энг катта мақсади эртага қуртларга ем бўладиган, сасиб кетадиган жасадни парваришлаш бўлиб қолади. Мана шу айни балодир. Бугунги кунда одамларга зарар берган нарса мана шудир.

Никоҳ тўйи – валима ҳақидаги боб

Валима луғатда тўпланиш, тўлишиш маъноларида бўлиб, эркак ва аёл турмуш қуриб бирлашгани учун кейинчалик бу маъно никоҳ муносабати билан қилинадиган зиёфат маъносига кўчган. Луғатда ҳам, уламолар урфида ҳам никоҳ зиёфатидан бошқа зиёфатга валима деб айтилмайди.

Валиманинг ҳукми – уламолар иттифоқи билан суннатдир. Баъзилар уни вожиб ҳам дейишган. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга буюрганлар, унга чорланганда ижобат қилиш вожиб. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу уйлангани ҳақида айтганида: «Бир қўй сўйиб бўлса ҳам валима қилинг», деганлар (Бухорий (5155) ва Муслим (1427) ривоятлари). Бу имконияти бор одам учундир.

Ишратун-нисо (рўзғор тутиш) ҳақидаги боб

Ишрат деб луғатда бирлашиш, аралашиш маънолари тушунилади.

Бу ерда ишрат деганда эр-хотин ўртасида бўладиган кўнгил яқинлик ва тотувлик назарда тутилади. Чунки, эр ҳам, хотин ҳам бир-бирига яхши муомала қилиб, ширин ҳаёт кечиришлари, бир-бирининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилмасликлари, бир-бирига озор ва миннат қилмасликлари лозим бўлади.

Никоҳ ақди, унинг рукнлари ва шартлари ҳақидаги боб

Никоҳ ақдидан олдин никоҳ ўқувчи киши ёки ҳозир бўлганлардан бирортаси «Ибн Масъуд хутбаси» деб аталган хутбани ўқиши мустаҳабдир. Унинг лафзи қуйидагича:
إن الحمد لله ، نحمده ، ونستعينه ، ونستغفره ، ونتوب إليه ، ونعوذ بالله من شرور أنفسنا وسيئات أعمالنا ، من يهده الله فلا مضل له ، ومن يضلل فلا هادي له ، وأشهد أن لا إله إلا الله ، وأشهد أن محمدا عبده ورسوله
(Маъноси: Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз.

Никоҳдаги кафоат (тенглик) ҳақидаги боб

Кафоат ёки куфълик луғатда тенглик, баробарлик маъносини билдиради. Бу ердаги кафоатдан мурод – эр-хотиннинг беш нарсада тенг, бир хил бўлишидир:

Динда. Фожир ва фосиқ кимса афифа аёлга тенг бўлмайди.

Кофирларнинг никоҳлари ҳақидаги боб

Кофирлардан мурод – аҳли китоблар, мажусийлар, бутпарастлар ва шу кабилардир. Мурод – улар исломни қабул қилсалар ёки кофир ҳолларида бизга ҳукмлашиб келсалар, уларнинг никоҳларига иқрор бўлиш ҳақидадир.

Кофирларнинг никоҳи ҳукми дурустликда, талоқ, зиҳор, ийлоъ тушишида, уларга нафақа ва тақсимот вожиблигида мусулмонлар никоҳининг ҳукми билан бир хилдир.

Уларга ҳам мусулмонларга қандай аёллар никоҳи ҳаром бўлса, ўшандай аёллар никоҳи ҳаром бўлади. Қуръони каримда аёл кишини кофирга нисбатлаш келган: «Унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини» (Масад: 5), «Фиръавннинг аёли деди» (Қасас: 9).