Ато ибн Аби Рабоҳ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ато ибн Аби Рабоҳ

“Илм билан Аллоҳнинг Юзини ирода қилган ушбу уч кишидан бошқа бировни кўрмадим, улар: Ато…, Товус… ва Мужоҳид”. (Салама ибн Куҳайл)

Биз ҳозир ҳижратнинг тўқсон еттинчи йили, Зул-ҳижжа ойидамиз. Рўпарамизда “Эски уй” аталмиш “Каъбатуллоҳ”… У ҳар тарафдан келган зиёратчилар билан тўлиб тошган. Улар  пиёда-ю уловда, ёшу қари, эркагу аёл, оқ танлигу қора танлик, арабу ажам, шоҳу гадо…

Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар (2)

Муаллиф: Абдурроҳман Раъфат Боша
Камолиддин Иноятуллоҳ ўғли таржимаси
Муҳаррир: Абу Закария ал-Маданий

Амал қилувчи олим

“Солим ибн Абдуллоҳ даврида зоҳидлик, фазилат ва яшаш тарзида бирон киши саҳобаларга унингдекўхшамасди”. (Имом Молик)

Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг ўғиллари кўп бўлган, лекин уларнинг ичида Абдуллоҳ ибн Умар отасига қуйиб қўйгандек ўхшар эди. Абдуллоҳ ибн Умарнинг ўғиллари отасиникидан ҳам ўтиб кетди.

Абу Муслим Хавлоний

Муаллиф: Абдурроҳман Раъфат Боша
Камолиддин Иноятуллоҳ ўғли таржимаси

Абу Муслим Хавлоний

“Абу Муслим шу қадар кўп ибодат қилар эдики: “Жаннат ёки дўзахни кўзим билан кўрсам ҳам бундан ортиқ ибодат қила олмайман”, деб айтар эди. (Усмон ибн Абу Отика)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳажжатул вадоъдан қайтганларидан кейин касалликлари оғирлашибди, деган хабар Араб ярим оролига яшиндек тарқади.

Зайнул Обидин Алий ибн Ҳусайн ибн Алий

“Қурайшликлар ичида Алий ибн Ҳусайндан афзалини кўрмадим”. (Имом Зуҳрий)

Кисролар (қадимги Форс подшоҳларининг унвони) салтанатининг охирги саҳифалари ёпилди. Форснинг энг сўнгги подшоҳи Яздажирд дарбадарликда оламдан ўтди. Унинг қўмонданлари, соқчилари ва оила аъзолари мусулмонлар тарафидан асирга олинди. Ғанимат-ўлжалар Мадинага олиб келинди. Бу буюк ғалабадан қўлга киритилган ўлжа шу қадар кўп, мўл ва қимматбаҳо эдики, бунақасини ҳали Мадина аҳли кўрмаган эди. Мана шу ўлжалар ичида Яздажирднинг уч қизи ҳам бор эди. Одамлар ўлжа олинган қул-чўрилар турган жойга етиб келдилар ва қисқа муддатда уларни сотиб олдилар. Бундай тушган пулларни Байтулмолга топширилди.

Умар ибн Абдулазиз ҳаётидан уч гўзал лавҳа

Умар ибн Абдулазиз

Умар ибн Абдулазиз хилқати ҳам, хулқи ҳам гўзал, илми кенг, одамларнинг энг билимдони, кўнгилчан ва ибодатли киши эди. (Имом Заҳабий)

 Тобеин ва халифа Умар ибн Абдулазиз ҳақида сўзлаш ранг-баранг ва турлича бўлгани кишини тўлқинлантириб юборади. Сиз унинг ҳаётидаги  нодир кўринишларидан бири билан танишиб, завқланиб улгурмасингиздан аввал бошқа ундан-да завқлироқ, ҳодиса-воқеаларга бойроқ ва таъсирлироқ кўринишларга дуч келасиз. Биз ўтган суҳбатимизда хулафои рошидиннинг бешинчилари ҳақида, тўғрироғи у зотнинг ҳаётларидан уч лавҳани баён қилган эдик.

Сила ибн Ашям Адавий

Абдурраҳмон Раъфат Боша
Абу Туроб таржимаси

“Сила ибн Ашям улуғ саҳобалардан таълим олди, уларнинг хулқ-атворлари билан хулқланди”. (Исфаҳоний)

Сила ибн Ашям Адавий тунлари намозда қоим обид, кудузлари эса паҳлавон мужоҳид.

Кеч кириб, қоронғилик коинотга ўз пардасини тортиб, одамлар уйқуга кетгач, Сила ибн Ашям жойини тарк этиб, мукаммал таҳорат олар ва жойнамоз устида туриб бутун вужуди билан намозга берилганида унинг кўнглига Раббидан бошқа нарса сиғмай қоларди. Тунги намоз унинг қалбида ўзига хос ўринга эга эди.

Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр

“Қарор қилиш имконияти қўлимда бўлганида Қосим ибн Муҳаммадни халифа этиб тайинлаган бўлардим”.
(Умар ибн Абдулазиз)

Бу улуғ тобеин ҳақида бирон маълумотга эгамисиз?

У улуғ хислатларнинг барини битта ҳам қолдирмай ўзида жамлаган йигит.

Отаси Абу Бакр

Товус ибн Кайсон/Тўғри йўлга йўлловчи воиз

Тўғри йўлга йўлловчи воиз

“Эй Абу Абдурраҳмон, сизни тушимда кўрдим. Сиз Каъбанинг ичида намоз ўқиётган экансиз, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъба эшиги олдида туриб: “Ниқобингни очиб, қироатингни равон қил, эй Товус”, — деб айтаётган эканлар”. (Мужоҳид)

Халифа Сулаймон ибн Абдулмалик Маккага етиб келиб, Масжидул Ҳаром атрофидаги жойлардан бирига ўрнашмай, Каъбаи муаззамага бўлган завқ-шавқини қондирмай туриб , дарбонига : “Бизга динимизни тушунтирадиган, шундай улуғ кунларда бизларга эслатма ўлароқ панд-насиҳат қиладиган бир олимни суриштириб топгин” деб, амр қилди. Дарбон одамлар оралаб,  халифанинг истагини қондира оладиган киши ҳақида сўраб-суриштирди. Одамлар унга: “Сен Товус ибн Кайсонга бор.

Товус ибн Кайсон/Волий Муҳаммад ибн Юсуф Сақафий билан бўлган воқеа ҳикояси

Муаллиф: Абдурраҳмон Раъфат Бошо
Таржимон: Абу Туроб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Волий Муҳаммад ибн Юсуф Сақафий билан бўлган воқеа ҳикояси

“Товус ибн Кайсонга ўхшаш инсонни асло кўрмадим”.

(Амр ибн Дийнор)

Навбатдаги ҳикоя қилмоқчи бўлганимиз тобеин, Товус номи билан машҳур бўлган Заквон ибн Кайсондир. Товус номи билан танилганининг сабаби эса, ҳақиқатда бу улуғ тобеин, бошқа қушлардан товус ажралиб тургани каби, у ҳам одамлар ичида яққол ажралиб турар эди. У фуқаҳоларнинг товуси эди. Ўз асрининг пешқадам кишиларидан бўлган.

Муҳаммад ибн Ҳанафийя

Муаллиф: Абдурраҳмон Раъфат Бошо
Таржимон: Абу Туроб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Муҳаммад ибн Ҳанафийя

Муҳаммад ибн Алий ибн Аби Толиб

“Алий розияллоҳу анҳудан Муҳаммад ибн Ҳанафиядан кўра кўпроқ илм олган ва кўпроқ фойдаланган бирон кишини билмайман”. (Ибн Жунайд)

Кунларнинг бирида Муҳаммад ибн Ҳанафийя билан унинг акаси Ҳасан ибн Алий аразлашиб қолишди. Шунда Муҳаммад ибн Ҳанафийя имом Ҳасанга мактуб йўллаб қуйидагиларни ёздилар: “Аллоҳ таоло мендан сизни афзал қилган. Онангиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳодир. Менинг онам эса Ҳанийфа уруғидан бўлган бир аёлдир. Она тарафдан бўлган бобонгиз, яралмишларнинг энг афзали Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдир.