Ато ибн Аби Рабоҳ

Муаллиф: Абдурраҳмон Раъфат Бошо
Таржимон: Абу Туроб
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ато ибн Аби Рабоҳ
“Илм билан Аллоҳнинг Юзини ирода қилган ушбу уч кишидан бошқа бировни кўрмадим, улар: Ато…, Товус… ва Мужоҳид”. (Салама ибн Куҳайл)

Биз ҳозир ҳижратнинг тўқсон еттинчи йили, Зул-ҳижжа ойидамиз. Рўпарамизда “Эски уй” аталмиш “Каъбатуллоҳ”… У ҳар тарафдан келган зиёратчилар билан тўлиб тошган. Улар пиёда-ю уловда, ёшу қари, эркагу аёл, оқ танлигу қора танлик, арабу ажам, шоҳу гадо…

Асмоул-Ҳусно/Аллоҳнинг гўзал исмларининг енгил шарҳи Муқаддима

Муқаддима/ audio

Кабирул-мутаъал,  жалолат, азамат ва гўзаллик соҳиби бўлган,
У учун гўзал исмлар ва олий сифатлар, улуғворлик ва камолот
бўлган,  Аллоҳга ҳамду санолар айтаман. Аллоҳдан ўзга барҳақ
маъбуд йўқ, деб гувоҳлик бераман ва Муҳаммад Унинг бандаси ва
элчиси деб гувоҳлик бераман.

Аллоҳнинг гўзал исмларини тушуниш, бу хусусдаги фиқҳ, 
илмнинг шарафли бобларидандир. Балки у “Фиқҳул акбар”дир. Бу илм —
дин унинг устига қуриладиган асосдир.