Фиқҳий масалалар

Динда фақиҳ (олим) бўлишнинг фазлиТаҳорат китобиНамоз китобиЗакот китобиРўза китобиҲаж китобиЖиҳод китобиБайъ – савдо китобиШерикликлар китобиЗироат ва суғоришдаги шерикликлар ҳамда ижора китобиЎлик ерни тирилтириш ва мубоҳ нарсаларга эгалик қилиш ҳақидаги китобМерослар китобиНикоҳ китобиТалоқ китобиБошқа мавзулардаги бобларҚасос ва Жиноятлар китобиҲадлар ва таъзирлар китоби

Совчи қўйишга доир ҳукмлар ҳақидаги боб

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан бир киши бирон аёлга харидор бўлса, ундан унинг никоҳига чорлайдиган бирон нарсани кўришга қодир бўлса, кўрсин», деганлар (Абу Довуд (2082), Аҳмад (3/334, №14586), Байҳақий (7/84) Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Тарбиячиликка моне бўлувчи ҳолатлар ҳақидаги боб

Тарбиячиликка моне бўлувчи ҳолатлардан бири қулликдир. Оз бўлса-да қуллик бор бўлган киши тарбиячи бўлолмайди. Чунки, тарбиячилик валийликдир, қул эса валийлик аҳлидан эмас, у саййидининг хизмати билан машғул, унинг манфаатлари саййидининг мулки саналади.

Фосиқ одам ҳам тарбиячи бўлолмайди. Чунки, унга ишонч йўқ. Тарбияга олинувчи боланинг унинг қўлида қолиши бола учун зарар бўлади. Чунки, у боланинг тарбиясини бузади ва ўз йўлида ўстиради.

Кофир мусулмонга тарбиячи бўлолмайди. Чунки, у ҳақли бўлмасликка фосиқдан кўра лойиқроқ.

Кофирларнинг никоҳлари ҳақидаги боб

Кофирлардан мурод – аҳли китоблар, мажусийлар, бутпарастлар ва шу кабилардир. Мурод – улар исломни қабул қилсалар ёки кофир ҳолларида бизга ҳукмлашиб келсалар, уларнинг никоҳларига иқрор бўлиш ҳақидадир.

Кофирларнинг никоҳи ҳукми дурустликда, талоқ, зиҳор, ийлоъ тушишида, уларга нафақа ва тақсимот вожиблигида мусулмонлар никоҳининг ҳукми билан бир хилдир.

Уларга ҳам мусулмонларга қандай аёллар никоҳи ҳаром бўлса, ўшандай аёллар никоҳи ҳаром бўлади. Қуръони каримда аёл кишини кофирга нисбатлаш келган: «Унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини» (Масад: 5), «Фиръавннинг аёли деди» (Қасас: 9).

Никоҳдаги шартлар ҳақидаги боб

Никоҳдаги шартлардан мурод – эр-хотиннинг бири иккинчисига никоҳ ақдида ўзи
учун фойдали бўлган нарсани шарт қилишидир. Унинг ўрни ақд ичида ёки ундан олдин
иккаласи келишиб олгани бўйича бўлади.

Бошқа мавзулардаги боблар

Разоъат (эмизиш)га доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Ҳазонат (энагалик, мураббийлик) ҳақидаги боб
Тарбиячиликка моне бўлувчи ҳолатлар ҳақидаги
боб
Хотиннинг нафақаси ҳақидаги боб
Қариндошлар ва қўл остидагиларнинг
нафақалари ҳақидаги боб

Никоҳи ҳаром бўлган аёллар ҳақидаги боб

Никоҳи ҳаром бўлган аёллар (яъни, уларга уйланиш мукин бўлмаган маҳрамлар) икки қисмдир:
Биринчи қисм: Никоҳи абадий ҳаром бўлган аёллар.
Улар ўн тўртта бўлиб, еттитаси насаб билан ҳаром бўлади, еттитаси сабаб билан ҳаром бўлади. Улар Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларида зикр қилинган аёллардир:

«Оталарингиз уйланган хотинларни никоҳингизга олманг! Магар илгари ўтган бўлса, (уйланган бўлсангиз, Аллоҳ афв этар). Албатта бу хунук ва жирканч бўлган ёмон қилиқдир.

Хотиннинг нафақаси ҳақидаги боб

Нафақа луғатда пул-мол маъносида, шариатда эса ўз қарамоғида бўлган кишини озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва шу кабилар билан етарли даражада таъминлашни англатади.

Инсонга энг аввал ўз аёлининг нафақаси фарз бўлади.

Никоҳдаги кафоат (тенглик) ҳақидаги боб

Кафоат ёки куфълик луғатда тенглик, баробарлик маъносини билдиради. Бу ердаги кафоатдан мурод – эр-хотиннинг беш нарсада тенг, бир хил бўлишидир:

Динда. Фожир ва фосиқ кимса афифа аёлга тенг бўлмайди.