Кайғу (ғам) тушганда ўқиладиган дуо

17083 марта кўрилган

Имом Бухорийнинг
«Жомиус сахих»ларидан
бир хадис атрофида оммабоп дарс

Ибн Аббос айтадилар: «Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламга кайгу-гам тушганида куйидагичи дуо килар эдилар:
«Ла илаха иллаллоху ал-Азим-ул Халим, ла илаха иллаллоху роббус-самавати вал-арзи ва роббул-Аршил Карим»
Буюк, Халим Аллохдан ўзга илох йўк. Осмонлар ва Ер-замин Парвардигори, Буюк Арш Парвардигоридан ўзга илох йўк».
Мўмин одам бошига кайгу тушган махалда Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга иктидо килиб, ушбу маъсур дуони – тавхид калималарини айтиб Аллохдан ёрдам сўрамоги лозим. Бугунги кунда китоб дўконларида «Дуо китоблари» номи остида кўпайиб сотилаётган, таг-тайини йўк, хурофий дуолардан эхтиёт бўлиб четланмоги керак. У китоблардаги «гўзал» ибораларга алданмасин.

Қуръон сояси остида

2631 марта кўрилган

Бу киз шундай хикоя килади: Мен ўрта мактаб толибасиман. Бирлашган Араб Амирликлари давлатида яшайман ва бу мамлакат мен учун нихоятда азиздир. Чунки Аллох таоло шу юртда мени хидоят йулига ихтиёр этди. Бу кадрдон юртга келгунимча мен учун хурматли устоз «телевизор хазратлари»га жуда хам богланиб колган эдим. Ундан бир лахза хам ажралмас эдим… Бирорта хам болалар кўрсатувларини, концертларни, сериалларни колдирмай кўрардим. Лекин бирон бир маърифий ёки диний кўрсатув бошланиб колса, сакраб турардим-да ўчириб кўярдим. Опам мендан: Нима учун ўчирдинг? – деб, сўраса, мактабдан берилган уй вазифаларини кўплигини бахона килардим.

«…Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир.»

1892 марта кўрилган

Бу киссани бир мусулмон даъватчи хикоя килиб берган эди:

Бир йигит бўлар эди. У Роббисини унутган, шу сабабдан ўзини хам унутган эди… Бебошлиги, кайсар ва ёмонлиги билан ном чикарган, хатто кўп одамларга азият берган, зулм килганлигидан, одамлар Аллохдан унинг ёмонлигидан нажот беришини cўраб, уни дуоибад килган, каргаган эдилар. Яхши солих инсонлар унга кўп марталаб насихат килишган, лекин у кабул килмаган, кўп марталаб огохлантиришган, кулок осмаганди. Хаёти шахватлар зулумати ичра кечарди. Бир марта жуда кучли даъватчи киши унга ваъз айтган эдилар. Таъсирланиб, хатто кўзларига ёш хам олганди.

Тўртинчимиз шайтон эди…

2145 марта кўрилган

Абу Абдуллох шундай хикоя килади: «Сизга ушбу вокеани кандай хикоя килиб беришни хам билмайман… Бу вокеа мени хаётимни тубдан ўзгартириб юборган. Бу хакикатни, очишга хеч ботинолмасдан юрардим…Лекин Аллох олдидаги масъулиятни хисси мени хикоя килишга ундади. Токи Роббисига осий бўлиб юрган йигитлар ва ясама, пуч хаёлларни «севги» номи билан атаб юрган кизларга бир огохлантириш, ибрат бўлсин.

Биз орамизни енгилтаклик ва манманлик жамлаган уч дуст эдик. Йўк тўртта эдик…

Тасаввур қил бир куни…

2469 марта кўрилган

Абдулкарим Котиб
Юсуф Ахмад таржимаси

Суюкли дўстим! Тасаввур кил, бироздан сўнг хузурингга Пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи ва саллам кириб келадилар… Сен хеч хам хаёлингга келтирмаган ташриф…

Тоат ва маъсият ичра…

1992 марта кўрилган

Тафаккур чашмаларидан

Аллома ибнул Коййим ал-Жавзийянинг «Фавоид»ларидан бир фойда
Мутаржим : Бобур Ахмад

Бисмиллахир рохманир рохийм

Алхамдулиллах, вассолату вассаламу ала росулиллах.

Сўнг…

Аллох таоло инсониятни буйруклари ва таъкиклари, ато этиши ва маън килиши ичра коим килди. Бу хусусда инсонлар икки тоифага ажралишди:

Биринчи тоифа: Аллохни амрларини итоатсизлик килиш билан, такикларини мутаккабирлик билан кабул килишган бўлса, ато этмиш неъматларига шукр килишдан гафлат билан, маън этиб, ўз хикмати илохийси ила ато этмаган неъматларига нисбатан ношукрлик ва газаб билан певшвоз чикдилар.

Хотима

2952 марта кўрилган

Умму Ахмад ад-Дуайжий хикоя килади׃

Йигирма ёшли киз автомобил халокати натижасида вафот этди. Вафотидан бироз аввал якинларининг ахволинг кандай деган саволларига׃ Аллохга хамд бўлсин! Яхши! – деб жавоб бериб турган эди. Бирок оз вакт ичида дунёдан кўз юмди. Аллох уни ўз рахматига олсин!

Мархумани махсус ювиш хонасига олиб келишди. Биз уни ювиб, тайёрлашга бошладик.

У гўё ширин уйкуда-ю хозир уйгонадигандек, юзи табассумдан ёнарди. Баданида жарохат, синик ёки кон асоратлари кўринмайди.

Шу вакт гаройиб ходиса рўй берди. Биз ювиш асносида мархумани кўтарган эдик бурнидан ок модда сизиб чикди ва хона хушбўй мушк хиди билан тўлди.

Чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?

2415 марта кўрилган

Тайёрловчи: Носируддин Ахмад

Ушбу рисола,
доктор Носир бин Хаммод ал-Амморнинг
“Даъват” номли китоби асосида тайёрланди.

Кириш:

Даъватни диндаги мухим амал килган, уни амалга оширишни эса, такводор бандаларига вожиб килган Аллохга хамд бўлсин!

Ижобат

2120 марта кўрилган

Аллох таоло мархамат килади: «Эй иймон келтирганлар, сизга хаёт берадиган нарсага чакирганларида, Аллох ва Росулга жавоб беринг…” (Анфол 24)

Ушбу оят бир неча нарсаларни баён килади:

Биринчиси: Албатта фойдали хаёт, Аллохга ва Унинг пайгамбарига эргашишлик билангина хосил бўлади. Кимдаки ушбу ижобат хосил бўлмас экан унда тириклик йўкдир. Гарчи тириклик-хаёт бўлган такдирда хам, у хаёт –ўзи ва хакир хайвонлар ўртасида муштарак хаётдир. Хакикий покиза хаёт, факат Аллох ва расулига хам зохирий, хам ботиний тарзда ижобат этиб, кечирилган хаётдир. У эргашувчи кишилар- тириклардир, гарчи, вафот топишган бўлсада.

Йиғлар еру, йиғлар осмонлар…

3129 марта кўрилган

“Улар қанчадан-қанча боғларни, чашмалар, экинзорлар ва улуғ-гўзал жойларни қолдириб (ўзлари ғарк бўлиб) кетдилар! Ва (қанчадан-қанча) ўзлари вақтичоғлик қилган неъматларни бошқа бир қавмга мерос қилиб бердик! Бас, уларга осмон ҳам ер ҳам (аза тутиб) йиғлагани йўқ ва уларга (тавба-тазарру учун) муҳлат ҳам берилмади!” (Духон, 25-29)

Ушбу оят Мусо алайҳиссалом хақларидаги қиссалардан бири бўлиб, Аллоҳ уларга золим Фиръавнни зулмидан нажот бериб, уларни ортларидан қувиб келаётан жойида денгизга ғарк қилгандан кейин зикр этилмокда. Шунча мулку-давлат, куч-қуввату зўравонлик бир лаҳзада, ҳар нарсага Қодир Аллоҳнинг амри ила барҳам топди. Уларнинг барча нарсалари бошқаларга қолиб кетди.