Рамазон – ғанимат дамлар

Ассалому алайкум “Ислом нури”ни таратаётган азиз биродарлар! Сизларга Аллохнинг офияти ва хифзини тилайман. Шу билан бирга сизларни тобора якинлашаётган Рамазони шариф ила муборакбод этишга изн бергайсизлар. Аллох таоло ушбу кутлуг ойнинг оталарини согинган мургаклар учун хурсандчилик табассуми, кўзларида мунг яширинган муслима аёлларга кувонч, дард махзунлик белини буккан ота-оналар учун сурур кўз ёшлари ойи килган бўлсин, илохим. Дуолар ижобатини тезлаштириб, биз учун бир илинж ойи бўлган Рамазонимизни бизга нусрат, фатху-галаба ойи килиб берсин илохим. Умид киламанки, сизлар сайтни рамазон ойида кизикарли ва мухим маълумотлар билан безатасизлар. Мусулмон халкимизнинг маърифати хидоятини зиёдалашишига янада кўпрок хисса кушасизлар.

Рамазон аҳкомлари ва одоблари

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллохга хамду санолар ва Унинг бутун Оламларга рахмат килиб юборган сўнгги пайгамбарига салавот ва саломлар бўлсин.
Аллох таъоло ўз пайгомини юборган, инсон ва жинларга дунё ва охиратдаги бахтли хаётларини кафолатган, ибодатларни фарз килган. Шу ибодатлардан бири – рамазон ойида рўза тутишдир.

Рўза – сахардан Куёш ботгунига кадар танага озука бўлган барча нарсаларнинг кириши, жинсий алока ва гийбатдан сакланиш, демакдир.
Рўза – Аллох таъоло бевосита кабул киладиган нодир ибодатлардан биридир.
Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар; «Одам фарзанди килган рўзадан бошка барча амал ўзи учун.

Рўзани бузадиган нарсалар

Аллома Мухаммад Солих Усаймин рахимахуллохнинг рўза хакидаги фатволари

Тайёрловчи: «Дорул-Косим» нашриёти
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Аллохга хамдлар ва Унингг бандаси ва пайгамбари бўлган Мухаммадга, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавот ва саломлар бўлсин.

Савол: Рўзани нима нарсалар бузади?

Жавоб: огизни очадиган барча нарса рўзани бузади.

Шайтоннинг занжирбанд бўлишдан аввалги васияти

Муаллиф: Абдулкарим Котиб
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Мен учун амр килинган ва менга занжирбанд бўлишим хакидаги
хабар етиб келиб, у ижро этилишидан бир оз аввал, сизларга
ушбу васиятни йўлламокдаман.

Мен сизлар билан йил давомида бирга колганимга карамай, олдимиздаги ўттиз кун мобайнида сизлардан узокда бўламан…

Мени кайгуга солган нарса, шу кунлар мобайнида менинг ўрнимга ўринбосар кўрмаслигим ва килган маломатларимнинг ўрни бўш колишидир.

Ўтган рамазон ойида нималар бўлгани сизларга маълум. Сизлар билан бирга сарф этганим кучларим ва кулокларингизга куйган фикрларимга карамай, Ер юзидаги миллионлаб одамлар масжидларга йўл олдилар… Мен у кунлари махбус бўлиб, газаб оловида ковурилар эканман, миллионлаб хотин-кизлар хижобга ўрандилар.

Рамазон насиҳатлари

Муаллиф: Абдуллох Жоруллох ал-Жоруллох
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллахир рохманир рохийм

1. Бу муборак ой – мухосаба вактидир. Шунинг учун амалларингни тадкик эт ва хаётингни тузат!

2. Тарових намозларини жамоат билан адо эт! Чунки расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Имом билан, то у намозини тугатгунига кадар, намоз ўкиган одамга кечани (ибодат билан) бедор килган кишининг савоби ёзилади»- дедилар.

3. Молу-мулк ва бошка нарсаларда исроф килишдан саклан! Чунки исроф килиш харомдир ва ажр олишинг мумкин бўлган садакаларингдаги улушингни камайтиради.

4. Рамазонда чиниккан нарсаларингга рамазондан кейин хам давом этишга интил!

5.

Эътикоф

Хозирловчи: «Ана муслим» (Мен мусулмонман) электрон сахифаси
Мутаржим: Абу Абдуллох ал-Бухорий

Бисмиллахир рохманир рохийм

Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллох таъолога хамду санолар, пайгамбаримиз, Унинг оиласи барча сахобаларига салавoту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Бу – шайх Холид ибн Алий Мушайкиъ -Аллох уни ўз хифзу химоясида сакласин- таълиф этган «Фикхул-эътикоф» китобига асосланиб ёзганим эътикоф ахкомлари хакидаги мухтасар рисоладир. Мен унинг кучли далилларга асосланган сўзларига баъзи кўшимчаларни кўшдим, холос. Аллох таъолодан бу рисолани манфаатли килишини сўрайман…

Эътикоф аҳкомлари

Абдуллоҳ Солиҳнинг «Рамазонни қандай ўтказишимиз керак» ва
Муҳаммад Иброҳим Наим: «Умрни узайтириш йўллари» китобларидан иқтибос

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Эътикофнинг шартлари

1. Одамнинг мусулмон, ақлли ва балоғатга етган бўлиши;

2. Ният;

3. Масжидда бўлиши;

4. Жанобат, ҳайз ва нифос қонларидан тоза бўлиш.

Эътикоф қилган одамга мустаҳаб бўлган нарсалар

1. Намоз ва Қуръон тиловати каби тоат-ибодатларни мўл қилиш.

2. Фойдасиз бўлган сўзлардан, жанжал, тортишув ва сўкинишдан сақланиш.

3. Масжид ичидаги бир ердан ажралмаслиги. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Нофеъ разияллоҳу анҳудан қуйидаги сўзларни нақл қилди.

Фитр закоти (рўзаи фитр) нинг ҳукмлари

Муаллиф: Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Аҳмад
Аҳсодаги «ал-Имом» Дорулфунунининг Шариат Факультетида устоз
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Ушбу рисола «Фитр закоти ва Фитр байрами-хайити ҳақидаги ҳукмлар» нинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва салламнинг кўрсатмалари ва суннатларидан намуна олиш нияти билан ёзилгандир.

Фитр закотининг ҳукми:

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисга биноан, фитр закотини бериш, мусулмон бўлган катта ва кичик, эркак ва аёл, озод ва қулга фарздир(1) : «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазоннинг фитр закоти бўлмиш

Ийд куни одобларидан

Азиз биродарим, барча ибодатларимизда биз учун энг гўзал намуна бўлган пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олганимиздек, ҳайит куни қиладиган амалларимизни ҳам ул зотникидек қилишга интилайлик.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ийд куни эрталаб ғусл қилар эдилар. Сўнгра чиройли кийимларини кийяр ва хушбўйланар эдилар. Намозгоҳга чиқишларидан аввал бир нечта хурмо ердилар. Хурмони тоқ ердилар. Агар сиз хурмо топа олмасангиз бирор ширинлик енг.

Намозгоҳга пиёда юриб борар, бир йўлдан борсалар бошқасидан қайтиб келардилар. Ҳайитдан олдинги куни куёш ботишидан бошлаб то ҳайит намозини ўқигунларича такбир айтар эдилар.

Рамазондаги мукофотлар

Тўпловчи: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Рамазон – мўъминлар учун суюнчидир

Абу Хурайра разияллоху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизларга рамазон ойи – муборакли ой келди. Аллох унинг рўзасини сизларга фарз килди. Бу ойда жаннат дарвозалари очилиб, жаханнам дарвозалари ёпилиб, Шайтонлар занжирбанд килинади. Бу ойда бир кеча борки, у минг ойдан кўра яхширокдир.