Ислом даъватининг ғояси (Давоми) 1

5123 марта кўрилган

الشيخ سفر الحوالي

غاية الدعوة
Шайх Сафар ал-Ҳавалий

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир қавмга ўхшашга уринса, у ўшалардандир», деганлар (Аҳмад ва Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Ким улуғ ва Аллоҳга яқин зотларга – пайғамбарлар, саҳобалар, даъват соҳиблари, мужоҳидлар ва солиҳ кишиларга ўхшашга уринса, у ўшалардан бўлади. Ким кофир, мунофиқ, адашган, фожир кимсаларга ўхшашга уринса, у ўшалардан бўлади. Ушбу ҳадис зимнида умидбахш бир мужда бор гўё.

Шарқий Туркистон ёхуд давримиз Андалусияси

4134 марта кўрилган

Шарқий Туркистон Хитой давлатининг ғарбий ҳудудларида жойлашган.

Шарқ ўлкаларини фатҳ қилиш асносида Ислом қўшинлари Шарқий Туркистон ерларигача етиб боришган ва бу ўлка машҳур қўмондон Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий бошчилигида фатҳ қилинган. Ўша даврда бу минтақа Қашғар деб номланган.

Фатҳдан сўнг ўлка аҳли мусулмонлар билан жизя тўлашга келишишган. Бироз кейинроқ уларнинг подшоси Ислом динини қабул қилади ва шундан сўнг Ислом тезлик билан ёйила бошлайди.

Аббосийлар халифалиги даврида (750-1258 йиллар) Хитой бу ўлкани босиб олади. Лекин, аббосийлар мусулмонларга мадад қўлини чўзади ва уларга ҳарбий ёрдам кўрсатади.

Хаворижларнинг ҳадисларда келган сифатлари

4353 марта кўрилган

Хаворижларнинг ҳадисларда келган сифатлари

Аммор Саёсина
Ислом Нури таржимаси

Алҳамдулиллаҳ вассолaту вассаламу ала Расулиллаҳ.

“Хавориж” калимаси охирги пайтларда кўп тилга олинадиган, ҳар хил жамоат ва ҳаракатларга ҳақу-ноҳақдан тиркаладиган бўлиб қолди. Шунинг учун Пайғамбар ҳадисларида келган хаворижларнинг сифатларига тўхталиб ўтишни маъқул кўрдик. Сифатлар маълум бўлса, ҳар қандай жамоатни бу сифатларга яқин узоқлигига қараб ўзига муносиб баҳо бера биламиз.

Ҳадисларда бу умматдан чиқиши мумкин бўлган фирқалар ичидан хаворижлардан бошқа муайян бирон фирқа-жамоадан огоҳлантириш келмаган. Ушбу фирқа борасида йигирмадан ортиқ саҳиҳ ва ҳасан ҳадис келган.

Ҳижрий йил

2332 марта кўрилган

Ҳижрий йил

Умар ибн Ал-Хаттоб сананинг бошланишини ҳижрат билан белгиладилар, аҳли китоблар қилгандек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунлари билан эмас. Ул зот бу билан одамларга бу уммат замонлар ва ҳодисалар уммати эмас балки амал уммати экани ва унда амал бўлмаган замонни улуғламасликларини билдириб қўймоқчи бўлдилар.

Ҳижрий сана Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидан эътиборан олинган: “Биринчи кундан тақво устига қурилган масжид…” Аллоҳ таоло бу кунни биринчи кун деб номлади, мана шу кун ҳижратнинг аввалги куни. Суҳайлий саҳобалардан ривоят қилган.

Ҳижрий йил ҳам вақт ғилдирагидир, у кун, хафта, ой ва асрлар айлангандек айланади.

Вабодан сақланиш учун ўн маслаҳат

849 марта кўрилган

Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин Бадр
Арабчадан ўгирувчи Абу Закарийя ал-Маданий

Дуо қилувчи музтарнинг дуосини қабул қиладиган, қўрқув исканжасида қолган ночорга ёрдам берадиган, балоларни кўтарадиган ва ғам-ташвишни кеткизадиган Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсин! Қалблар фақат Унинг зикри билан тирикдир, Унинг изнисиз бирор иш рўй бермас, ҳар қандай ёмонликдан фақат Унинг раҳмати ила халос бўлинади, ҳар нарса Унинг марҳаматийла сақланиб туради, орзуларга У енгил қилиб берсагина етилади, саодатга фақат Унга тоат-ибодат қилиш билан етилади.

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз.

То ўзларини ўзгартирмагунларича…

2102 марта кўрилган

Аллоҳга ҳамду сано, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

Ислом уммати оғир кунларни ва аянчли аҳволларни бошдан кечирмоқда. Кофир халқлар ислом умматига қарши кураш учун бор куч-қудратларини ишга солиб, мусулмонларни қириб ташлашга ўзаро аҳдлашганлар. Урушлар мусулмонлар ерларида содир этилмоқда. Оммавий қирғин қуроллари уларнинг устларида синаб кўрилмоқда.

Маргарет Тетчер: “Бирор бир фикр мухолиф душмансиз яшаши мумкин эмас. Биз ким, ғарб давлатлари бардавомийлигимиз учун бизга қарши душман бўлиши шарт. Совет иттифоқи қулади, энди у бизга душман эмас. Демак, янги душман топишимиз керак.

ШАЪБОН ЎРТАСИ (ЁКИ БАРОТ* КЕЧАСИ) ҲАҚИДА

4008 марта кўрилган

Барча Оламлар Рабби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин ва душманлик фақатгина золимларга қаршидир.

Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ҳадисни ривоят қилди: «Аллоҳ таоло шаъбон ойи ўртасидаги кечада барча бандаларига боқади ва мушрик ҳамда хусуматчидан бошқа ҳаммани мағфират қилади» Табароний «Муъжамул кабир» 215 ва Ибн Ҳиббон ривоятлари. Саҳиҳ ҳадис.

Биз шаъбон ойининг ўртасига тааллуқли мазкур ҳадис ҳақида тўртта мулоҳазамизни айтиб ўтмоқчимиз:

Биринчи: Аллоҳ таоло мушрик бўлмаган барча бандаларини мағфират қилади. Эй Аллоҳнинг бандаси, нафсингиз ва ички дунёйингизни текшириб кўринг! Шояд сиз уммат ичида урчиган ширк амалларидан биронтасига мубтало бўлгандирсиз.

Рождество (бугунги кунда янги йил деб аталмиш) байрамни нишонлаш ва у билан табриклаш ҳақида

Абдулазиз ибн Марзуқ Тарифий
Абу Довуд таржимаси

1)«Аллоҳнинг ўғли таваллуди» деб аталувчи бўҳтон муносабати билан насронийни табриклашингиз жоиз эмас, гарчи у сизни исломий байрам билан табрикласа ҳам. Чунки, Аллоҳнинг ҳукмлари айирбошланмайди; бир бутпараст сиз билан бирга масжидга киргани учун унинг бутини улуғлашингиз мумкин эмас!2)Ийсо Масиҳнинг таваллуд топган куни аниқ белгиланган эмас. Провославлар ва католиклар ҳозирги кунгагча бу борада ихтилоф қилиб келишади.

Фаровонлик неъматми ё ниқмат*?

Одамлар учун яшаш қулайликлари қанча кўпайса, улар дунё халқлари билан қанча кўп алоқа қилсалар, уларга ёмонлик эшиклари шунча кўп очилади. Дабдаба ва фаровон ҳаёт инсонни бузади. Чунки инсон дабдабага ва жасадини яйратишга эътибор қаратса, қалбини парвариш қилишни эсдан чиқаради. Унинг энг катта мақсади эртага қуртларга ем бўладиган, сасиб кетадиган жасадни парваришлаш бўлиб қолади. Мана шу айни балодир. Бугунги кунда одамларга зарар берган нарса мана шудир.