Хой муслима киз, эхтиёт бўл!

тўпловчи: Абу Жафар ал-Бухорий

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Эркак ва аёлларнинг аралашиб юриши харомдир.

 Аллохга хамдлар, унинг элчиси, пайгамбарларнинг сўнггиси Мухаммад, унинг оиласи, асхоблари ва уни киёмат кунига кадар суйган ва унга эргашганларнинг барчасига Аллох  салавот ва саломлар  йўлласин!

Сўнг:

Муслима синглим!

Ҳижоб ибодат, одат эмас

Ҳижоб ибодат, одат эмасبِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِКириш сўзи

Аллоҳга ҳамду сано, Пайғамбаримиз Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин!

Қўлингиздаги бу мўжазгина китобча «ҳижоб» ҳамда «юзни тўсиб юриш» ҳақида бўлиб, муслима опа-сингилларимизга атаб ёзилгандир. Сир эмаски, бугунги кунда кўпгина Ислом диёрларида аёлларнинг ҳижоб масаласида сусткашликларга йўл қўйиб, ясан-тусан қилиб юришлари одат тусига айланиб қолди.

Аёл жаҳон қул бозорида

Муҳаммад Аҳмад Муаббар ал-Қаҳтаний
Русчадан Ислом Нури таржимаси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Дунёнинг қадр-қиммат ва шараф сояси остида барқарор ҳаётга интилувчи барча аёлларга.

Муҳаммад Аҳмад Муаббар ал-Қаҳтаний

Кириш

Ёзувчи Ямон ас-Сибаий ўзининг “Ярамизда ўйновчилар” китобида шундай ёзади “Дарҳақиқат, кўряпманки, дунё аёл учун қабр қазиди кейин уни бу қабрга кўмди, сўнг эса унга ҳурмат юзасидан бош кийимини ечди”

Аёллар қул бозорида ҳар доим, аввал одамни ўлдириб сўнг уни тобути орқасидан юрувчи инсон жинсидан бўлган кўплаб даллолларни топиш мумкин.

Аёллар учун табиий қонлар ҳақида рисола

Муаллиф Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
Арабчадан Солиҳа Толиб ўгирган

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, Ундан мадад сўраймиз, У зотга мақтовлар ва истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи йўқ, У адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.

Сўнг…

Аёлларга хос бўлган – ҳайз, истиҳоза, нифос қонлари масаласи изоҳталаб бўлган ҳамда ҳукмларини ўрганишга ва бу хусусдаги уламолар сўзларининг тўғрисини хатосидан ажратиб олишга муҳтож бўлган муҳим масалалардан ҳисобланади.

Дунё ошиги, шошилма!

Бисмиллахир рохманир рохийм

Бокийлик ва давомийлик хамда иззату кибр билан ягона бўлган, бандалари учун фонийликни яратиб, уларни фарз килган нарсалари сабабли бахтли ва бахтикаролик гурухига таксимлаган Аллохга хамду санолар бўлсин! Биз Унга хамду санолар ва истигфорлар айтиб, тавбалар киламиз хамда нафсимиз ва ёмон амалларимиздан панох сўраймиз. Аллох таъоло бандаларнинг энг яхшиси ва: «Лаззатларни кесувчи (ўлим)ни кўпрок эсланглар!» – деб айтган пайгамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин.

Банда хар бир лахзани ганимат билиши ва Аллохга дуч келиш учун тайёр туриши керак. Чунки у, Роббисининг элчилари рухини олиш учун качон келишини билмайди.

БУ КЎЗЛАРНИ УНУТМАЙМАН…

Француз қиз сабабли тавба қилган аёл қиссаси

Мисрлик Сузи Мазҳар йигирма йилдан бери Аллоҳнинг ҳақ динига чақириш йўлида юрган даъватчи аёл. Унинг исми Аллоҳга қайтиб, тавба қилган санъаткор аёлларнинг исмлари билан боғлиқ, шунингдек, улар орасида исломиятга даъват борасида анчайин аҳамиятли ўрни бор. Сузи ўз тавбаси ҳақидаги қиссани шундай ҳикоя қилади:

“Университетнинг адабиёт факултети журналистика бўлимини тамомлаганман. Бувимнинг қўлида вояга етдим. Санъат устаси, артист Аҳмад Мазҳар амаким бўлади. Кўп вақтларимни театр ва концертлар томошасида ўтказардим. Эркинлик ва ҳурлик деб аталмиш тушунча билан атрофимдаги ҳайвоний кўзлар олдида ўзимнинг жамолимни кўз-кўз қилиб юрар эдим. Бувим менга қаттиқ турмасдилар.

Жаҳаннамдан қўрқитиш

3840 марта кўрилган

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله وحده و الصلاة و السلام على من لا نبي بعده، أما بعد:

Бугунги кунимизда мўмин биродарларимиз иймонларининг кучсиз бўлиб қолаётгани ва қалбларини қўркмас қалбга айланиб кетаётганидан шикоят қилмоқда. Гуноҳларга дуч келиб қолганда жаҳаннамдан қўрқиш сифати мўмин биродарларимизни гуноҳдан асраб қолиши умидида бу рисолани ёзмоқдамиз.

Улар учун уйлари яxширокдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Аллох таъолога хамду санолар, Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга салоту саломлар бўлсин!

Бугун биз Куръони Каримнинг Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам аёлларига-оналаримизга бeрган олий таълими xусусида сухбатлашамиз. Зeро шарафли xонадон ахли ана шундай олий тарбияга муносибдирлар. Токи улар турли бўлмагур ва бехуда одатлардан покланиб, ўзларига муносиб камолот мартабасига кўтарилсинлар. Токи уларнинг кимматлари юксалиб, диллари янада равшан тортсин. Дархакикат, бу Аллохнинг улуг фазли эди.

Мусулиманинг солих авлод етиштиришдаги масъулияти

Муаллифа: Хавла Дарвиш
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ислом Уммати – ўз ўгиллари ва кизлари, Ислом байрогини хилпиратиб дунёга ёйиш, кофир ва золим халкларнинг тажовузларини парчалаб ташлаш учун тайёр бинокор авлодлари билан мавжуддир. Авлодларни тарбия килиш эса, ўлимдан кейинги хаёт учун колидирилган сармоядир. Шунинг учун хам, авлодларни тарбия килиш, саройлар ва уйларни лой ва тошлардан куришга берилган эътибордан кўра кўпрок эътибор ва ташвикка лойикдир.

Тарбия бериш факат оиланинггина вазифаси эмас. Балки авлодларни тарбия килишда бошка омиллар хам бордир.

Биз куйида муслима аёлнинг солих авлодлар етиштиришдаги вазифаси хакида сўз юритамиз.

Эҳтиёт бўл қизалоғим! Чат(сhat)хоналарда ўғрилар ва бўрилар бор

6269 марта кўрилган

Д. Ҳамдон ибн Муҳаммад ал-Ҳамдон
Арабчадан ўгирувчи Абу Закариё ал-Маданий

Алҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ…

Азиз қизалоғим, менинг ушбу мактубим сенга меҳрибон ота, муҳтарам ака, мушфиқа она орқали етар, эҳтимол уни мажалладан ўзинг ўқирсан. Сендан умидим Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари, саҳобаларнинг қизлари, замони саодатдан то бугунги кунгача яшаган муъмина қизлардан ўрнак олиб яшамоғингдир. Сен иймонда, яхши ишларда, хусусан, ор-номус, иффат, шараф ва ҳаёни сақлашда улардан намуна ол.