Муҳаррам ойида нафл рўза тутишнинг фазилати

Бисмиллаҳ валҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ((أَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ رَمَضَانَ شَهْرُ اللَّهِ الْمُحَرَّمُ، وَأَفْضَلُ الصَّلاةِ بَعْدَ الْفَرِيضَةِ صَلاةُ اللَّيْلِ)) رواه مسلم.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойидаги рўзадир, фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир» (Имом Муслим ривояти).

Бу ҳадисдаги «Аллоҳнинг Муҳаррам ойи» деб ойни Аллоҳга қўшиб айтишдан мақсад, бу ойнинг фазлини баён қилишдир. Мулло Алий ал-Қори «ҳадиснинг зоҳирий маъносидан муҳаррам ойининг ҳаммаси тушунилмоқда» – дедилар.

Нега Ошуро рўзасини тутамиз?

Абу Закария ал-Маданий тайёрлади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

Аммо баъд…

Ҳар бир замонда мутлақ ҳукмдор бўлишни истаган, Аллоҳнинг бандаларини ўзларига қул қилишга интилган золим подшоҳлар ва зодагонлар бўлган. Улар ўтмишда ҳам ҳозирда ҳам мавжуд.

009. Ошуро куни рўза тутишнинг фазилати

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи Муҳаррамдаги рўзадир ва фарз намозларидан кейинги энг афзал намоз кечаси ўқилган – таҳажжуд – намоздир», дедилар.

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага – ҳижрат қилиб – келганида яҳудларни Ошуро куни рўза тутаётган ҳолда топдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан:

– Нима учун бу кунда рўза тутяпсизлар? деб сўрадилар.