Нубувват чашмасидан

21540 марта кўрилган

Масжиднинг устунлари

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Масжидларнинг устунлари бор (яъни, устунлар масжидларни лозим тутгандек, масжидларни лозим тутадиган кишилар бор), фаришталар уларнинг ҳамсуҳбатларидир. Агар кўринмай қолсалар уларни излайдилар, касал бўлсалар бориб кўрадилар, бирон иш билан юрган бўлсалар уларга кўмаклашадилар.” Кейин яна дедилар: “Масжидда ўтирувчи уч хислатга эга бўлади: Биродаридан фойдаланади ё фойдали сўз эшитади ёки раҳматни кутиб ўтиради”.