Тошкентда кибла кайси томонда?

Савол:

Тошкентда намозни каёкка караб ўкиш керак, куёш ботаётган томон Макка эмас?

Жавоб:

Азиз биродар Тошкент ахли алхамдулиллах бир неча юз йиллардан бери намоз ўкийдилар. Шунча ўтган мусулмонлар киблада хато килиши мумкин эмас.

Қуръон тузалмас касалликларга шифо

Савол:

Ассалому алайкум рахматулоху баракатух.Оламни яратган Оллохга хамдлар пайғамбаримиз: Мухамад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуру саловатлар саломларим бўлсин. жавобингиз учун олдиндан рахмат. Оллоҳ рози бўлсин. махаламизда 85 ёшдаги онахонимиз бор улар тиббиёт даволашга ожиз бўлган кўпгина кассаларга бир неча маротаба “ЁСИН” сурасини ўқиб дам солганларида улар тузалиб кетишган. Кекса Онахонимиз хақида фикрингизни билишни хохлайман. оллох рози бўлсин. Рустамхўжа Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Жавоб:

Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ. “Қуръон Карим шифо эканида шак-шубҳа йўқ. Аллоҳ таоло деди: Айтинг: «(Ушбу Қуръон) иймон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир. Фуссилат: 44.

Фирка бўлиш жоизми?

2459 марта кўрилган

Савол:

Фирка бўлиш жоизми?

Жавоб:

Одамларнинг хакикий холиклари ва илохлари Оллох, динлари ислом, китоблари Куръон Карим, пайгамбарлари Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам ва киблалари Каъбатуллохдир. Бундан маълум бўлмокдаки, ислом динининг асоси бирдамликдир. Бирдамлик асосларини эса инсон фикрлари билан куриш жахолатнинг айри бир кўринишидир. Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам киёмат кунига кадар хакикат узра коладиган бир гурухнинг исмини «голиб бўлувчи тоифа» ва «нажот топадиган фирка» деб номладилар. Бирок саволда баён килинган «фирка» дан максад таркоклик экани аник кўриниб турибди. Динда бир гурух бор. У хам бўлса «Ахлуссунна вал жамоа» (ахли суннат вал жамоат)дир.

Тугилган кун билан табриклаш жоизми?

Савол:

Тугилган кун билан бировни табриклаш нишонлаш билан бир нарсами? Яъни нишонламасдан шу тугулган кун экан дeб табриклаб кўйиб хeч кандай байрам сифатида ўтказмаслик?

Жавоб:

Хаммаси бир нарса, табриклаш эмас, унга таъзия билдириш кeрак-ки, унинг хаётидан яна бир йили кeтибди яъни ажалига якинлашяпти экан, шунинг учун янада эхтиёт бўлиб гунохлардан сакланишга чакириш кeрак.

Салаф олимларининг Хорут ва Морут хакидаги хадислар олдида тутган мавкеълари кандай?

Савол:

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух. Тафсир китобларида Хорут ва Морут тўгрисида жуда кўп хадислар келган. Бу хадисларнинг баъзиларини исноди ёмон эмас. Лекин фаришталар маъсум бандаларку! Умуман салаф олимларининг бу хадислар олдида тутган мавкеълари кандай? Жазакумуллоху хойрон.

Жавоб:

Бу ривоятларнинг барчаси исроилийётлардан бўлиб, ёлгон ва тўкимадир. Уларнинг баъзисини сахих деган Хоким жарх ва таъдилда мутасохиллардан хисобланади. Хорут ва Морут хакикатда фаришта бўлганлар, Аллох уларни инсонларга сехр илмидан баъзи бобларни ўргатишлари ва бу илм билан инсонлар сехр билан нубувват ўртасидаги фаркни билишлари учун ерга туширган. Чунки, яхудлар Сулаймон алайхиссаломни сехргар деб даъво килганлар.

Куръон ёдлашнинг энг яхши йўли кандай?

Савол:

Қуръон ёдлашнинг энг яхши йўли қандай?

Жавоб:

Қуръон ёдлашнинг йўллари турлича бўлиб уларнинг баъзилари булардир:

1) Аллоҳ учун холис бўлиши, риё-хўжакўрсинга бўлиб қолишидан сақланиш. Чунки, қиёмат куни жаҳаннам биринчи бўлиб, Қори!- дейилиши учун Қуръон ўқиган киши учун қиздирилади. Сизнинг Қуръон ўқишдан мақсадингиз Аллоҳ берадиган ажр-мукофот ва қуйидаги ҳадисларда зикр қилинган мартаба ва даражалар бўлсин!.

Охиратда: «Ўқи ва юқори даражага кўтарил, дунёда тиловат қилганинг каби тиловат қил, сенинг манзилинг сен ўқиб бориб тўхтаган энг охирги оят олдидадир», дейилади.

Қуръон ўқиб бағишласа бўладими?

авол:

Ўликка Қуръон ўқиб яъни хатм қилиб бағишласа бўладими? Бўлмайдиган бўлса, ҳадис билан далил кeлтиринглар иложи борича. Агар бўладиган бўлса ҳам ҳадис билан далил кeлтиринглар!

Жавоб:

Ҳурматли биродар ислом динида далиллар Қуръондан, суннатдан ва ижмоъдан бўлади агар булардан далил топилмаса қиёс қилинади. Қиёсни фақат уламолар қилади.

Сиз айтган амалнинг жоизлигига ҳадисда далил йўқ, бироқ баъзи уламолар бу амални бошқа амалларга қиёс қилишган. Бир саҳоба Шубрума дeган кишининг номидан ҳаж қилмоқчи бўлганда расулуллоҳ ундан: «ўзинг ҳаж қилганмисан» дeб сўрадилар? У йўқ дeди. «Аввал ўзингга ҳаж қил, кeйин унга қиласан» дeдилар. Яъни унинг биров номидан ҳаж қилишини қайтармадилар.

Ҳаром нарса билан даволанса бўладими?

Савол:

Ҳаром нарса билан даволанса бўладими? Масалан коняк одамнинг ичидаги қуртларни туширар экан?

Жавоб:

Пайғамбаримиз “Умматимнинг шифоси ҳаром нарсаларда қилинмади” дeдилар. Аптeкага борсангиз арзимаган пулга қуртларни тушириш учун тайёрланган дори беради. Уни сотиб олаётганда катталарникими ёки кичикларники? деб сўраб олишни унутманг.

Қолавeрса, касал бўлинса табиб-докторга мурожаат қилинади, тўғри кeлган алкашнинг сўзи олинмайди.

Қуръонни таржима қилиш мумкинми?

Савол:

Қуръонни таржима қилиш мумкинми?

Жавоб:

Қуръоннинг маъноларини араб бўлмаган қавмлар тушуниб билишлари учун араб ва ажам тилини мукаммал биладиган шариат илмидан бохабар одам қилса бўлади. Қилинган таржимага «Қуръон» «Каломуллоҳ» дейилмайди балки «Қуръон маъноларининг таржимаси» дейилади унинг ҳурмати Қуръон каби бўлмайди.

Бу икки оят ўртасини қандай жамлаймиз?

Савол:

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг охирги оятларида “Хеч бир бандага тоқатидан ортиқ нарса юкланмаслиги”ни айтиши ва шу билан бирга “Эй, Алоҳим, бизга тоқатимиздан ортиқ нарсани юкламагин” деб дуо қилишга амр этишида қандай ҳикмат бор?

Жавоб:

«Аллоҳ хеч бир бандага тоқатидан ортиқ нарсани юкламас» ояти хабар бўлиб, мустақил жумладир, ундан бир оят аввалдаги «Ичингиздаги нарсани хох ошкор қилинг, хох яширинг, Аллоҳ сизларни ўша нарса билан ҳисоб китоб қилади» ояти нозил бўлганда, бу саҳобаларга жуда оғир келди, «қайси биримиз қалбига эга бўла олади» яъни кўнглимиздан баъзи гаплар ўтиб қолади-ку, энди қандай қиламиз, деганларида: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга «эшитдик, итоат