Ислом дини ва мусулмонларни мазах қилиш

Муаллиф: Доктор Муҳаммад ибн Саид ибн Солим Қаҳтоний
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ таоло айтди:

“Айтинг: “Сизлар Аллоҳ, Унинг оятлари ва расулини мазах қилаяпсизларми? Узр айтманглар. Сизлар иймон келтиргандан сўнг кофир бўлдингиз!”” (Тавба: 65, 66).
Муқаддима
Аллоҳга ҳамдлар, пайғамбарларнинг сўнггисига, унинг оиласи, саҳобалари ва унинг йўлидан юрган барчага салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Бугун Умматнинг ҳаётига назар ташлаган одам, ҳайратомуз ва ёқимсиз ишларнинг гувоҳи бўлади.

Уламолар гўшти заҳарлидир! (2)

Тилнинг ўрни ва хатари
Тилнинг хатари ҳақида ҳам бир оз тўхталиб ўтишимиз зарур. Чунки биз тилларимизга эрк бериб, уни тойилишдан қутқариб қолишда сустлик қилмоқдамиз. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло бизга лутф қилган аъзо – тил неъматининг фазилатларига ишора қилмоқчимиз. Тилнинг нақадар буюк неъмат эканини Мусо алайҳиссаломнинг ушбу сўзлари ифодаламоқда:

“Тилимдан тугунни-дудуқликни ечиб юборгин” (Тоҳа: 27);

“….

Уламолар гўшти заҳарлидир! (3)

Уламоларни айблаш ортидан келадиган оқибатлар
Уламоларни обрўсизлантириш, қадр-қимматларини пасайтириш ортидан ёмон оқибатлар ҳамда нохуш асоратлар вужудга келади. Дунёқараши кенгроқ одам воқеъга чуқурроқ назар солса, буни осонлик билан пайқаб олади. Биз ҳам сизга улардан баъзиларини кўрсатиб ўтмоқчимиз:
1 – Олимни қоралаш у айтаётган ҳақиқатни инкор этишга олиб боради
Олимнинг шахсини айблаш – оддий одамни айблашдек эмас. Балки, бу айблов унинг шахсияти доирасидан чиқиб, у айтаётган ҳақиқатларни рад қилишга ҳам ўтиб боради.

Шунинг учун ҳам Қурайш мушриклари айни шу усулдан фойдаланишган. Улар авваламбор Исломни эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шахсиятларини айблашди.

Уламолар гўшти заҳарлидир! (4)

Иккинчи: уламоларимизга нисбатан зиммамиздаги масъулиятлар
1 – Уламоларнинг Уммат йўлбошчилигидаги мавқеъ ва таъсирларини сақлаб қолиш.
Салафи солиҳларимизнинг ўз уламоларига қилган муомалаларида бизлар учун ўрнак ва намуналар бор. Зеро, улар толиби илм одоблари ҳақида ёзиб қолдиришган сатрлар ёғдуси айрим беандиша талабаларнинг йўлларини ёритса, фойдадан холи бўлмас эди.

Ироқий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Муҳаддис – ўзидан кўра билимдонроқ бўлган муҳаддис олдида сукут қилсин.

Уламолар гўшти заҳарлидир! (5)

Хотима
Хулоса сифатида қуйидагиларни айтишимиз мумкин:

Биринчи: Биз шахсларни муқаддаслаштиришга, хатолардан кўз юмишга ёки ҳақиқатни айтишдан сукут қилишга чақирмаймиз. Балки уламолар обрўсига путур етказмай, меъёрдан ошмай ёки камитмай, ғулувга берилмай ҳақни баён қилишнинг соғлом йўлига чақирамиз.

Иккинчи: Кейинги пайтларда ижмоъ давоси кўпайди. Менга “Фалончи уламоларнинг ижмоъсига қарши чиқиб, фитна бошлаяпти!”- деган хатлар кўплаб келмоқда. Мен уларга шундай жавоб бермоқчиман: “Аввало, ижмоъ оддий иш эмас. Шунинг учун биз ижмоъ билан ижтимоъ (тўпланиш) ўртасини ажратиб олишимиз керак.

Ижмоъ – уламолар таърифлаганидек, қайсидир бир асрда бирон масала юзасидан Уммат ишонган уламоларнинг берган қароридир.

Уламолар гўшти заҳарлидир!

Муаллиф: Шайх Носир ибн Сулаймон Умар
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий
Ушбу китоб:

– хоҳ оғзаки, хоҳ ёзма равишда бўлсин, уламоларга тил теккизадиган;

– илмига амалли уламоларни қоралайдиган, ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида уларни айблаб, шаънларига чидаб бўлмас ҳақоратларни ёғдирадиган ва бошқаларни ҳам шу йўлларига чақирадиган;

– куч-ғайратларини илм аҳлига қарши сарфлайдиган барча-барчага қаратилган.

Биз уларга шундай деймиз:

Биринчидан: Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин, уламоларни бунча кўп чайнайверманг! Унутманг, уларнинг гўшти заҳарли! Бировлар обрўсини ноҳақ тўкувчиларга Аллоҳнинг берадиган жазоси маълум!

Иккинчидан:

Осмонўпар тоғларни сузган, эй қўчқор,

Бошингга ҳушёр бўл, тоққамас зинҳор!

Учинчидан: Ислом Уммати ўз уламоларига бўлган ишончини йўқотган эмас.