Зул-ҳижжанинг ўн куни

2999 марта кўрилган

Саъд ибн Саид ал-Ҳажарий
Ислом Нури таржимаси

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир.

Кутубус-ситта Олти китоб

Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:

Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)

Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 – йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса

Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни қатъий ақлий далиллар ва аниқ далил-ҳужжатлар билан кучайтириши лозим бўлади. Зеро, кўр-кўрона тақлид қилувчининг иймонида яхшилик йўқ.
Аллоҳнинг борлигига далиллар сони Унинг махлуқотлари соничадир.

Ражъа ҳақидаги боб

Ражъа – боин бўлмаган талоқ қилинган аёлни янги никоҳ ақдисиз қайтариб олиш демакдир.

Унинг далили Қуръон, суннат ва уламолар ижмоъидир.

– Қуръондан далил – Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларидир:

«Агар эрлари ислоҳни (оилани тиклашни) истасалар, шу муддат ичида уларни қайтариб олишга ҳақлидирлар» (Бақара: 228).

«(Эр хотинини қайта никоҳига олиши мумкин бўлган) та­лоқ икки мартадир.

Ийлога доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Ийло – қасам ичиш маъносида бўлиб, аёли билан қўшилмасликка қасам ичган кишини аёлидан ийло қилди, дейилади.

Шундан фуқаҳолар ийлога: жинсий алоқа қилиш имкони бўлган эр аёли билан абадий ёки тўрт ойдан ошиқ муддат қўшилмасликка Аллоҳ номи билан ёки Унинг бирон сифати билан қасамёд қилишидир, деб таъриф берганлар.

Ушбу таърифдан хулоса қилишимиз мумкинки, ийло фақат бешта шарт
топилгандагина саҳиҳ бўлади:

Жинсий алоқа қилиш имкони бўлган эр тарафидан бўлиши.
Аллоҳ номи билан ёки Унинг сифатларидан бирон сифат билан қасам ичиши, талоқ, итоқ, назр каби нарсаларга қасам ичмаслиги.
Аёлининг қинига-таносил аъзосига яқинлик қилмасликка қасам

Никоҳга доир ҳукмлар ҳақидаги боб

Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар, унинг мақсад ва асоратларини кенг ёритиб берганлар. Чунки, у Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан машруъ бўлган.

Аллоҳ таоло айтади: «Сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар» (Нисо: 3).

Хулъга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Хулъ – эр аёлидан бирон эваз бадалига, махсус лафзлар билан ажралишидир. Хулъ (ечиб ташлаш) деб аталишига сабаб, аёл бамисоли кийимни ечгандек ўзини эридан ечиб (ажратиб) олади. Чунки, эр-хотин бир-бирига либос ўрнидадир. Аллоҳ таоло айтади: «Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз» (Бақара: 187).

Маълумки, турмуш қуриш эр билан аёлнинг бирикиши ва тинч-тотув ҳаёт кечириши бўлиб, ундан оила ва фарзандлар вужудга келади. Аллоҳ таоло айтади: «Унинг оятларидан (яна бири) У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир» (Рум: 21).

Ваколатга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Ваколат луғатда «топшириш» маъносини англатади, истилоҳда эса бир киши ўзига ўхшаган тасарруфи жоиз (яъни, тасарруф қилишга лаёқатли) бир кишини ноиблик мумкин бўладиган ишларда ўзидан ноиб (вакил) қилиши, маъносида ишлатилади.

Ваколат Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан жоиздир.

Аллоҳ таоло айтади:

«Энди бир кишини мана шу пулингиз билан шаҳарга жўнатинглар, у энг сара, покиза таомларни танлаб, сизларга ундан ризқ, насиба олиб келсин… дейишди» (Каҳф: 19).

«(Юсуф) деди: Мени шу Ернинг хазиналари устига қўйгин» (Юсуф: 55).

«Албатта, садақалар (яъни, закотлар) …

Шафеъликка оид ҳукмлар ҳақидаги боб

Шуфъа – шафеълик луғатда «жуфтлик» маъносидаги «шафъ» сўзидан олингандир, чунки, шафеъ шафеълиги билан байъ қилинган нарсани ўзининг мулкига қўшиб олади.

Шафеълик саҳиҳ суннат билан собит бўлиб, Аллоҳ таоло уни шерикликка тааллуқли бўлган мафсада-ёмонлик олдини олиш учун машруъ қилган.

Имом Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шариатнинг гўзаллиги, адолатпарварлиги ва бандаларнинг манфаатларини рўёбга чиқариб бериши жумласига унинг шафеъликни олиб келгани ҳам киради… Зеро, шариат соҳибининг ҳикмати мукаллафлардан имкон қадар зарарни кўтаришни тақозо этади… Шерикчилик кўп ҳолларда зарарнинг ўчоғи бўлганидан, бу зарар баъзан тақсимот йўли билан, баъзан шерикларнинг ўз улушини алоҳида қилиб олиши билан, баъзан шафеълик билан кўтарилади…

Саламга доир ҳукмлар ҳақидаги боб

Салам ёки салаф – пулини нақд тўлаш, молни эса кейинроқ олиш кўринишидаги байъ бўлиб, уламолар унга: «Ўша заҳотиёқ бериладиган тўлов эвазига зиммадаги сифати маълум нарсага тузилган ақд-битим» деб таъриф берганлар.

Муомаланинг бу тури Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан жоиздир.

Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, бир-бирларингиз билан қарз муомаласини қилсангиз, ёзиб қўйинглар!» (Бақара: 282).
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: «أَشْهَدُ أَنَّ السَّلَفَ الْمَضْمُونَ إِلَى أَجَلٍ قَدْ أَحَلَّهُ اللَّهُ، وَأَذِنَ فِيهِ.»
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Гувоҳлик бераманки, маълум муддатга кафолатланган салафни (яъни пулини аввалдан тўлашни) Аллоҳ таоло ҳалол қилган ва унга изн берган», деди, сўнг юқоридаги оятни ўқиди (Абдурраззоқ (8/5, №14064