Ислом Нури

Исми замон ва исми макон

Иш-ҳаракатнинг бажарилган ўрни ёки вақтини ифодалаш учун ўша феълдан ясалган от исми замон ва макон деб аталади. Исми замон ва макон сулосий мужарраднинг айни касрали يَفْعِلُ бобидаги феълларда ҳамда айни касрали бўлмаган мисолларда ҳам مَفْعِلٌ вазнида келади:

يَضْرِبُ → مَضْرِبٌ , يَعِدُ → مَوْعِدٌ , يَضَعُ → مَوْضِعٌ каби.

Айни заммали ва фатҳали يَفْعُلُ ва يَفْعَلُ бобларида ҳамда айни касрали бўлса ҳам барча ноқисларда исми замон ва макон مَفْعَلٌ вазнида бўлади:

يَكْتُبُ → مَكْتَبٌ , يَسْمَعُ → مَسْمَعٌ , يَجْرِى → مَجْرًى , يَنْجُو → مَنْجًى каби.

v Сулосий мужарраддан бошқаларда эса исми мафъули вазнида келади: يُكْرِمُ → مُكْرَمٌ ва يُدَحْرِجُ → مُدَحْرَجٌ каби.

Исми замон ва макон 3 сийғада тусланади:

مَضْرِبٌ – урадиган бир вақт ва жой, муфрад, исми замон ва макон.

مَضْرِبَانِ – урадиган икки вақт ва жой, тасния, исми замон ва макон.

مَضَارِبُ – урадиган кўп вақт ва жойлар, жамъ, исми замон ва макон.