Ислом Нури

Абу Заррга берилган 7 насиҳат

Имом Аҳмад «Муснад»да саҳиҳ санад билан келтирган ҳадисда Абу Зар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар:

Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени етти нарсага буюрганлар:

  1. Мискинларни дўст тутишга ва уларга яқин бўлишга;
  2. Дунёвий ишларда ўзимдан қуйи одамларга қарашга, ўзимдан юқориларга қарамасликка;
  3. Қариндошларим юз ўгирсалар-да улар билан борди-келди қилишимга;
  4. Бировдан бирон нарса сўрамасликка;
  5. Аччиқ бўлса-да ҳақни гапиришга;
  6. Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка;
  7. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни кўп айтишга, зеро бу калималар аршнинг остидаги хазинадан олинган.