Ислом Нури

Ибн Аббос гунохкорлар ҳақида

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу деди:

Эй гуноҳга қўл урувчи! Сен унинг ёмон оқибатларидан ҳаргиз омонда эмассан!

Гуноҳ қилатуриб, ўнгу сўлингдаги кишилардан ҳаё қилмаслигинг қилган гуноҳингдан ҳам каттароқдир.

Аллоҳ ўша гуноҳингни нима қилишини (кечирадими ё йўқми) билмай туриб кулишинг гуноҳдан ҳам каттадир.

Бир гуноҳни қилиш имкониятини қўлга киритганинг учун хурсанд бўлишинг қилинган гуноҳдан ҳам каттароқдир.

Бир гуноҳни қила олмаганингдан қайғуришинг ўша гуноҳни қилгандан ҳам каттароқдир.

Гуноҳ қилар экансан, эшик пардасини қимирлатган шамолдан хавфсирашинг, бироқ Аллоҳ кўриб турганидан юрагинг қалтирамаслиги ўша қилган гуноҳингдан ҳам каттароқдир.

Қуриб кетгур! Биласанми, Аллоҳ Айюб алайҳиссаломни не гуноҳи сабабли бадани ва молида шу қадар мусибатга мубтало этди?!

Айюб алайҳиссаломнинг бор-йўқ гуноҳи шу эдики, бир мискин ундан бошига тушган зулмни даф қилишга ёрдам сўраган, у эса унга ёрдам бермаган, золимга насиҳат қилмаган ва уни бу мискинга зулм қилишдан қайтармаган эди, шу сабабли Аллоҳ азза ва жалла уни балоларга гирифтор этди.