Кутубус-ситта Олти китоб

Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:

  1. Имом Бухорий (194-256 хижрий)
  2. Имом Муслим (204-261 хижрий)
  3. Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
  4. Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
  5. Имом Насоий (215-300 хижрий)
  6. Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)

Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 – йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар. Ўн ёшга етмай хадис ёдлашга киришдилар. 16 ёшларида оналари ва акаси билан Маккага сафар килдилар ва хаж фарзини адо этдилар. Хадис, усул ва фикх уламоларидан илм олиш максадида бир мунча вакт Маккада колдилар. Айни максадда 16 йил давомида илм билан машхур бўлган Ислом диёридаги шахарларнинг биридан бошкасига кўчиб, ўтиб юрдилар. Бу йилларда илм билан машхур бўлган шахарларнинг кўпини айланиб чикдилар.

Набий саллаллоху алайхи ва салламнинг хадисларини тўпладилар. Хатто йиккан хадислари 600,000 дан ошиб кетди. Минг мухаддисга мурожаат килиб бу хадислар тўгрисида музокара олиб бордилар. Улар ростгўйлик, такво ва дуруст акида билан танилган зотлар эдилар.

Имом Бухорий ушбу катта микдордаги хадислар ичидан ўзининг «Сахих» китобини саралаб ёздилар. Бахс, текшириш, сахихни носахихдан ажратиш ва ровийларни саралашда энг нозик илмий услубни кўллаб ўзининг бу китобига энг сахих хадисларни жойладилар шундай бўлсада бу китоб барча сахих хадисни камраб олмади. Бу китобни «Росулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хадислари, суннатлари ва айёмларидан иборат бўлган Жомеъ Сахих Муснад» – деб номладилар.

Бухоро амири фарзандларига таълим бериш, уларга хадис эшиттириш учун уйига имом Бухорийнинг келишини хохлади. Бухорий унамади ва «илмга келинади, илм бормайди» деб одам юборди. Яъни ким уламолардан илм олишни хохласа масжид ва уйларда улар хузурига боради.

Шу сабаб амир имом Бухорийни ёмон кўриб уни Бухородан чикариб юборишга буйрук берди. Самаркандга якин Хартанг деган кишлокка кўчдилар. У ерда у кишининг кариндошлари бор эди. Шу ерда хижрий 256-йил, 62 ёшларида вафот этдилар. У кишини Аллох рахамат килсин.

2. Имом Муслим

Бу зот Абул Хусайн Муслим ибн Хажжож Кушайрий Нийсобурийдирлар. Буюк мухаддислар ва хадис хофизларидан бўлган имомларнинг биридир. Имом Шофиий вафот килган кун (204 йил) Нийсобурда тугилди. Шу ерда илм талабида бўлдилар. Йигит бўлгач хадис талабида Ирок ва Хижозга сафар килдилар. Кўп шайхлардан эшитдилар. У кишидан кўп хадис кишилари ривоят килди. Китобларининг машхури «Сахиху Муслим», деб танилган «Сахих»ларидир. Бу китоб хадис бобида энг мўътабар деб топилган олти китобнинг биридир. Бу китобни 15 йил давомида таълиф этдилар. Имом Муслимнинг Сахихлари хадисларнинг куввати ва мартабасида Бухорийнинг Сахихига якин бўлиб ундан кейинги ўринда туради. Кўп олимлар бу китобни шархлаганлар.

Яна у кишининг китобларидан: «Табакот» «Жомеъ» «Исмлар» ва бошка босмадан чикмаган кўлёзма холидаги китоблари бор.

Хижрий 261 йилда 57 ёшларида Нийсобур якинидаги Насробод шахрида вафот этдилар. У кишини Аллох рахамат килсин.

3. Имом Абу Довуд

У зот Сулаймон ибн Ашъас ибн Шаддод ибн Амр ибн Исхок ибн Башир Аздий Сижистоний Абу Довуд.

Ўз асрида хадис ахлининг имоми. Хадис имлида «Сунан» китобининг муаллифи. Бу китоб олти мўътабар китобнинг бири.

202 – йил тугилди. Багдодга сафар килди. Имом Ахмад ибн Ханбални лозим тутиб фикх илмини таълим олди. У кишига ўхшар эди. Хижоз, Ирок, Хуросон, Шом, Миср каби диёрларга борди. У кишидан Насоий, Тирмизий ва бошкалар хадис ривоят килди. Солихлик ва ибодатдан олий даражада эдилар. «Сунан» китобида 5300 га якин хадис жамлади.

Амир Абу Ахмад Талха (ал Муваффак Аббосий) ундан уч нарсани талаб килди.

Бири: Басрага кўчиб уни ватан тутсин, токи, илм толиблари у кишига келсин, шахар у киши билан обод бўлсин.

Иккинчиси: фарзандларига «Сунан»ни ривоят килсин.

Учинчиси: фарзандларига алохида-хос мажлис килсин. Чунки хулафолар фарзандлари омма билан ўтирмайдилар.

Абу Довуд унга деди: «Биринчисига «хўп», иккинчисига «хўп», аммо учинчисига йўл йўк. Чунки одамлар илм олишда тенгдирлар». Шу боис Муваффак Аббосийнинг фарзандлари илм мажлисида хозир бўлиб ўтирардилар. Улар билан омма ўртасида парда тўсилар эди.

Басрада ўрнашиб колдилар ва шу ерда хижрий 275 – йил 73 ёшда вафот этдилар. У кишини Аллох рахамат килсин.

4. Имом Тирмизий

У зот Мухаммад ибн Ийсо ибн Савра ибн Мусо ибн Заххок Суламий Тирмизий Абу Ийсодирлар.

Мовароуннахр шахарларидан бири Тирмиз ахлидандир. Хадис имомлари ва хофизларидан бири. 209 йил тугилди. Бухорийга шогирд бўлди. Бухорийга баъзи шайхларида шерик хам бўлди. Хадис талабида Хуросон, Ирок, Хижозга сафар килди. Унинг шайхларидан Ахмад ибн Ханбал ва Абу Довуд Сижистонийдир. Олти мўътабар хадис китобларидан хисобланган «Жомеъ»ни ёздилар. Бу китобда факихга фойда берадиган хадис иллатларидан кўп турларини жамлади. Чунки у хадисни зикр килади (аксарияти фикх хукмларига оид) сўнг барча санадларини айтади, хадисни ривоят килган сахобаларни санаб ўтади. Ўз наздида сахих бўлганини сахих, заифини заиф деб айтади. Фукахолардан шу хадисни ким олгану ким олмаганини баён килади. У кишининг «Жомеъ»и «Сунан»ларнинг энг жомеъи, факих ва мухаддисга энг манфаатлисидир. Ишончли кишилардан сахих ривоятларни жамлаш максадида кўп юртларни кезганларидан кейин хаётларининг охиридан бир кисмини аъмо бўлиб ўтказдилар. Хижрий 279 йил 70 ёшда вафот этдилар. У кишини Аллох рахамат килсин.

5. Имом Насоий

У зот Ахмад ибн Шуайб ибн Алий ибн Синан ибн Бахр ибн Дийнор Насоий Абу Абдуррохмандир.

У кишининг асли Хуросондаги Насо шахридан. У кишини Насога нисбат берилиб «Насоий» дейилади. Хижрий 215 йил тугилдилар. Ўз даврида хадис илмининг таянчи, замонаси ахлининг умдаси, пешвоси, имоми ва диннинг буюк кишиларидан эди.

Хоким айтади: «Абул Хасан Доракутнийни бир неча бор мана бундай деганини эшитдим»: «Абу Абдуррохман ўз замонида ровийларни жарх ва таъдили хамда хадис илми билан ким тилга олинса барчасидан мукаддамдир».

Ул зот вараъ ва таквонинг энг нихоясида бўлиб энг афзал рўза Довуд рўзасини канда килмасди. Бир кун рўза тутар, бир кун очарди.

Мисрда турдилар ва бу ерда китоблари ёйилди. Кишилар у зотдан илм олишди. Кейин Димашкка кўчдилар. 300 – йил Сафар ойининг 13 ида душанба куни 85 ёшда вафот этдилар. У кишини Аллох рахамат килсин.

6. Имом Ибн Можа

У зот Мухаммад ибн Язийд Рибъий Казвиний Абу Абдуллохдир. Отаси Язийд Можа деб танилган эди. Шунинг учун бу киши Ибн Можа бўлиб чакирилди.

Рабийъа кабиласига валоъ сабаб билан мансуб бўлгани учун бу кишига Рибъий деб нисбат берилди. Казвинда хижрий 209 – йилда тугилди. Хадис ёзиш учун Ирок, Басра, Кўфа, Багдод, Макка, Шом, Миср ва Райга сафар килдилар. Тафсирда бир китоб, тарихда бир китоб (бунда сахобалар асридан ўз асригача хадис билан шугулланган кишилар хабарларини баён килдилар) ва «Сунан» китобини тасниф этдилар.

273 – йил Рамазон ойининг 22 сида душанба куни 64 ёшда вафот этдилар. У кишини Аллох рахамат килсин.

Бу китоблардаги хадислар хукми

Имом Бухорий ва Муслимнинг сахихларини, улардаги хадисларни барча кабул килиб, ундаги барча хадисларнинг сахихлигига иттифок килишди. Бухорий ва Муслим очик ё ишорат билан иллатини баён килиш учун келтирган жуда оз лафзлар бундан мустаснодир. Бу икки китобни ўрганиб чиккан мухаккик олимлар ушбу лафзларни хам сахих эканлигини баён килдилар шайхул ислом Ибн Таймийя шулар жумласидан.

Аммо бошка сунан китоблар заиф хадислардан холи эмас. Бироз мавзу хадислар хам бор. Баъзисини сохиби китоб ўзи ва баъзи бирини бошка олимлар баён этган. Сунан муаллифлари барча заифни баён этишга кизикишмаган. Чунки улар хадисларни иснод-ровийлар силсиласи билан келтирганлар. Бинобарин илм ахлига заифни сахихдан ажратиш — санад кишиларини ўрганиш билан уларнинг заифлик хамда ишонч даражаларини билиш оркали — осон бўлади.

Яна хадис бобида машхур олимлардан имом Ахмад, Доракутний, Яхё ибн Маин, Ибн Хажар, Захабий, Вокий, Саховий, замондошлардан эса Албоний, Ахмад Шокир ва бошкалар бор. Барчаларига Аллохнинг рахмати бўлсин.

Аллох билгувчирок.

Ислом савол ва жавоб сайтидан олиб таржима килинди. ИНТ