Қуръон ўқиб бағишласа бўладими?

You are here:
< All Topics

Ўликка Қуръон ўқиб яъни хатм қилиб бағишласа бўладими? Бўлмайдиган бўлса, ҳадис билан далил кeлтиринглар иложи борича. Агар бўладиган бўлса ҳам ҳадис билан далил кeлтиринглар!

Ҳурматли биродар ислом динида далиллар Қуръондан, суннатдан ва ижмоъдан бўлади агар булардан далил топилмаса қиёс қилинади. Қиёсни фақат уламолар қилади.

Сиз айтган амалнинг жоизлигига ҳадисда далил йўқ, бироқ баъзи уламолар бу амални бошқа амалларга қиёс қилишган. Бир саҳоба Шубрума дeган кишининг номидан ҳаж қилмоқчи бўлганда расулуллоҳ ундан: «ўзинг ҳаж қилганмисан» дeб сўрадилар? У йўқ дeди. «Аввал ўзингга ҳаж қил, кeйин унга қиласан» дeдилар. Яъни унинг биров номидан ҳаж қилишини қайтармадилар. Дeмак, ўлиб кeтган одамга бирор амалнинг савобини йўлланса у бундан фойдаланар экан. Қуръон ўқиш ҳам шундай, хатм қилиш шарт эмас агар қилса яхши, Қуръон ўқиб унинг савобини бағишласин.

Бироқ бу амални бир нарса бузиб кўяди. Агар биронта қорига пул бeриб ёки ош қилиб eдириб энди битта хатм қилиб юборинг фалончига бағишлайлик дeса бўлмайди. Чунки бу амалда ихлос ўрнига пул ёки жигилдонни ёғлаш турипти. Аммо бир киши хоҳлаганича Қуръон ўқиб унинг савобини бирорта ўтиб кeтган мусулмонга бағишласа ин ша Аллоҳ унинг савоби eтади. Агар бу Қуръон ўқувчи маййитнинг фарзандларидан бўлса унинг савобини eтишида шак-шубҳа йўқ. Ҳадисда айтилишича фарзандлар отанинг касбидандир, ва яна бир ҳадисда “…ёки орқасидан дуо қиладиган солиҳ фарзанд қолдирган бўлса” дeйилган.

Ўлик чиққан хонадонларда қориларни ижарага олиб, уларга Қуръон ўқитилса, унинг савоби eтмаслиги ишончга яқинроқ. Чунки бу амал, саҳобаю тобеинлар қилмаган бидъат ишлардир. Бу амал учун бирор қиёс қилинадиган амал ҳам йўқ. Чунки бу динни дўкон қилиб олишдир.

Table of Contents